Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:15

ТОШКЕНТ – “Иш жараёнида жароҳатландим, аммо AKFA Group қонуний суриштирувга тўсқинлик қилмоқда”


ТОШКЕНТ. “Мен – Санжар Ғиёсов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабасиман. Айни чоқда, Ёшлар иттифоқи ҳамда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти қошида ташкил этилган “Ёш қонуншунослар клуби” аъзосиман. Мурожаатларим адолатли тарзда ҳал этилмаётгани боис, президентимизга “Сиздан Телеграм” орқали мактуб йўлламоқдаман.

2018 йил 8 июлда тунги сменадаги иш пайти кўзимга алюминий қипиғи (стружка) кириб жароҳат олганман. Ушбу ҳодиса Тошкент шаҳри Широқ кўчаси 100-уйда жойлашган алюмин профиллари ишлаб чиқарувчи заводда рўй берган. Завод эса “AKFA Group” тасарруфида cаналади.

Аслида, “Vortex line” МЧЖ ҳисобчи вазифасида ишлаганман. Аммо МЧЖ раҳбарининг оғзаки буйруғи билан тунги сменада юқорида кўрсатилган манзилдаги заводда алюмин профилларни тахлаётган эдим.

2018 йил 13 декабрь куни ички ишлар вакиллари билан бирга мен жароҳат олган жойни кўздан кечиргани бордик. Бу ҳақда Олмазор тумани 6-сонли ички ишлар бўлимининг 12.12.2018 йилдаги 27/53-6-874 сонли хати ҳам бор эди. Аммо МЧЖ раҳбари мени ва ички ишлар вакилларини у ерга қўймади. Бу ҳол эса жиноятни яширишдек таассурот уйғотмоқда.

Бу ўринда МЧЖ раҳбарияти ишчиларнинг ойлик маошини камайтириб кўрсатаётгани, қалбаки имзолар қўйилаётгани, даромадни солиқдан яшириш каби ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтирмайман. Тегишли идоралар текширув чоғида аниқлаб олади. Аммо ишчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани, кундузги иш вақти 11 соат, тунги иш вақти 13 соат экани, касаллик варақаси инобатга олинмаслиги, меҳнат таътили амалда қўлланмаслигини айтишим керак. Қолаверса, техника хавфсизлиги журнали расмиятчилик учун юритилади, аслида эса ишчиларга тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмайди. Хуллас, завод раҳбарияти “ташқаридан текширувга ҳеч ким кира олмайди, билганимни қиламан” қабилида иш тутмоқда.

Айни пайтда завод раҳбарияти менинг жароҳатланишим юзасидан ашёлар ва ҳужжатларни йўқ қилиб юбормоқда, деган тахминдаман.

Тошкент шаҳри ҳокими, “AKFA Group”нинг собиқ раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевни хар бир чиқишини кузатиб келаман ва ишончим комилки, у киши завод ҳудудида ноҳақлик ва қонунбузарлик рўй беришини ёқламайди.

Масъул идоралардан завод ҳудудида жароҳат олганим ҳолати юзасидан суриштирув ва экспертиза ўтказишлари ва ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўришларини сўрайман. Умид қиламанки, масъул идоралар ҳам, завод раҳбарияти ҳам президентимизнинг қонун ва адолат устуворлиги ҳақидаги талабларига бўйсунади”.

(Бу хабар Озодликка 9 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG