Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:26

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Чортоқлик шифокорлар ўз соҳасини тарк этмоқда

"Уч йилдан бери Чортоқ шаҳар шифохонасида тинчлик йўқ. Шифохона бош врачи лавозимига умуман нолойиқ, аввал бозорда савдо қилиб пул топиб юрарди. Аввал ВКК комиссиясида раҳбар бўлиб, пора билан қўлга тушиб, ишдан бўшатилган ва кўп йиллар давомида бозорда савдо қилаётган эди.

Шифохонамиз ходимлари, Чортоқ аҳолиси томонидан унинг тайинланганига қарши жуда кўп шикоят борган бўлса-да, ҳар гал Облздрав мудири уни ўз ишида сақлаб қолаяпти. Шифохонада муҳит жуда ёмон. Шунга жуда кўп шифокорларимиз бошқа жойларга ишга кетиб қоляпти. Олдинроқ еттита шифокор санаторияга ишга ўтиб кетди, яқинда яна учта шифокор кетди. Бир неча ойда жаъми ўнта шифокор кетганини нима билан изоҳлайсиз?

Коллективимиз тиббий ҳайъат бўлса, ўзгариш бўлади, деб умид қилувди, афсуски, яна бошлиғимиз облздравга бордию, иш тинчиди... Ходимларни ҳақорат қилиш, шахсиятига тегиш оддий ҳол бўлиб қолгани учун раҳбаримиз ҳурмати ҳам ходимлар олдида қолмаган. Ходимлар безор бўлиб, ишлагиси келмай, бошқа жойларга иш излаб кетишяпти. Ким бу ҳолатга тўғри баҳо бериб, вазиятни яхшилайди? Бу кетишда шифохона тақдири нима бўлади? Иловада суратларни юбораяпман. Ўзингиз кўриб, аҳволни тушуниб олинг."

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG