Линклар

"Давлатдан тўлиқ иш куни учун ойлик олади, лекин аслида ярим кун ишлайди…"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Давлатдан тўлиқ иш куни учун ойлик олади, лекин аслида ярим кун ишлайди…"

"Наманган шаҳридаги Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳақида ёзмоқдаман. Наманган шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси тартиб бўйича душанбадан жумагача соат 8:00 дан 17:30 гача ишлаши керак.

Бироқ, булар амалда соат 12:00 гача ишлашар экан. Булар қанақасига ўз-ўзларига иш-тартибини ўзгартиради? Сабабини ким айтади? Ахир булар иш тартибини "8:00 дан 17:30 гача", деб ёзиб қўйишибдику.

Булар давлатдан тўлиқ иш куни учун ойлик олади, лекин аслида амалда шунча ишламайди. Бу ташкилотни назорат қиладиган юқори органлар қаерга қарамоқда? Ходимлар эса халқ билан эшигини беркитиб, қулуфлаб, ичкаридан туриб мулоқот қилмоқда".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG