Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:27

ХОРАЗМ – “Ногирон арзи: ҳокимиятдан ер сўрасам, чўлдан жой ажратишди”


ҲАЗОРАСП. “Мен – Темур Жуманиёзов, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Барҳаёт кўчаси 45-уйда яшайман. 2-гуруҳ ногирониман. Уй-жой қургани ер олиш учун ҳокимиятга уч йил қатнадим. Ниҳоят қарор чиқди. Аммо бориб кўрсам менга ажратилган ерда на йўл, на чироқ ва на газ бор! Бепоён қумлик, саҳро! Ахир, қонунчиликка кўра, ногиронлиги бор шахсларга касалхонага яқин, автобус қатнайдиган жой ажратилиши керак эмасми?!

Порталга мурожаат қилдим, аммо вазиятни ўрганиш учун келган расмий вакил мен билан суратга тушиб кетди, холос! Бизга шаҳарга яқин ҳудуддан ер ажратишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 25 апрель куни келган.)​ ​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG