НИШОН. “Қашқадарё вилояти Нишон тумани Пахтаобод МФЙдан ёзмоқдаман. Туман собиқ ҳокими А.Ж. ҳамда собиқ прокурори А.Ҳ. еримни тортиб олиб, ҳоким ўз танишига, прокурор укасига ўтказиб берди. Мен бундан норози бўлиб судга мурожаат қилдим. Суд масалани менинг фойдамга ҳал қилиб берган бўлса-да, ҳанузгача сансалорлик бўлмоқда. Ҳатто туманнинг амалдаги ҳокими ҳам суд қарорини ижро этишдан бош тортмоқда. 2018 йил январдан бери етмишга кирган ота-онамнинг нафақасига кун кечириб келяпман. Фарзандларим ҳам бобосиникига кетган.
Ҳокимлар нега суд қарорини бажармайди? Мутасадди идоралардан амалий ёрдам кутиб қоламан”.
(Бу хабар Озодликка 25 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|