Линклар

"Туппа-тузук йўлни бузишди, бир йилдан бери ўнглашмаяпти"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Туппа-тузук йўлни бузишди, бир йилдан бери ўнглашмаяпти"

"М39" - Тошкент-Самарқанд йўли ҳақида ёзмоқдаман. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги тоғли ҳудуднинг перевалида йўлнинг катта қисми бултур яхши хизмат кўрсатиб турган эди. Лекин нимагадир шу йўлни бузишди. Бузишга буздию, аммо қайта қурмади. Шундайлигача қолиб кетди.

Мана бир йил бўлди, лекин йўл ҳамон ачинарли ҳолатда қолмоқда. Мисол учун, биз кунига бир неча марта бу йўлдан фойдаланамиз. Қанчадан-қанча техника тепаликrа секин тезликда узоқ вақт ҳаракатланиши оқибатида қизиб кетмоқда ёки баллонлари тешилиб, йўлда қолмоқда. Бунинг эвазига узун тирбандлик юзага келмоқда. 12% фоизлик подъёмга машиналар қайнаб кетмоқда. Ҳайдовчи вақтида машинага сув топса, вазиятни қутқариб қолмоқда. Акс ҳолда, машинани ташлаб кетишдан бошқа чораси йўқ.

Яна бир қизиқ ҳолат, ЙХХХ ходимлари ва мансабдор шахслар чангда юришни хоҳламайди. Шу боис, улар қарши йўналишдан ҳаракатланади. Оддий ҳайдовчилар бундай қилса, катта жарима солинади уларга. Нега унда бу йўлни таъмирлаб қўйишмайди? Ва қачонгача бу давом этади?"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG