Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 09:47

ҚИБРАЙ – "Тошкентнинг шундоққина биқинида аҳвол шундай десангиз, биров ишонмайди"


ҚИБРАЙ. "Қибрай тумани "Нерудник" посёлкасидан ёзмоқдамиз. Ҳар куни мана шундай абгор йўлдан юришга мажбурмиз. Бечора болаларимиз ҳам шу йўлдан мактабга қатнайди. Транспорт муаммо, бу йўллардан киракашлар ҳам юришни хоҳламайди. Айниқса, кечаси кўчаларимиз худди 18-асрдаги каби зулматга чўмади. Бу пойтахт Тошкентнинг шундоққина биқинидаги манзара десангиз, кўпчилик ишонмайди. Ёрдам сўраб кўп ташкилотларга ёздик, фойдаси бўлмади. Ҳолбуки, посёлкамизда тўртта асфальт, саккизта шағал заводи бор. Бўзчи белбоққа ёлчимас¸ деганлари шу бўлса керак.

Шавкат Миромонович бош вазирлик пайтида "Бахт кўли"ни очган эди. Ўшанда ҳам расво йўлларни кўриб қолмасин дея, маҳаллий раҳбарларимиз бош вазирни айланма йўллардан олиб ўтганди. Қибрай тумани ҳокими бизни роса сарсон қилди, юқори идоралар арзимизга қулоқ тутар деган умиддамиз".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG