Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ёшлар иттифоқи логоси учун ваъда қилинган 10 миллион сўм кимга берилди?"

"Янги тузилган Ёшлар иттифоқининг янги логотипи учун эьлон қилинган танловда 10 миллион сўмни ким ютиб олди? Нега ошкора қатнашувчилар эълон қилинмади? Қолаверса танловда логотиплар омма эътиборига ҳавола этилиши ва уни ижтимоий тармоқларда овоз бериш йўли билан танлаб олиниши мумкин эдику.

Бу орада Иттифоқнинг янги сайти ишга тушди ва унда вақтинчалик логотип ишлатилди. Ғолиб логотип вақтинчалик логотипга жуда ўхшаш. Умуман, танлов жараёни ҳақида ҳеч қандай очиқ ахборот берилмади. Сўнги янгиликда Иттифоқ уларга 450га яқин вариантлар келиб тушганини айтиб ўтсада, бу вариантлардан бирортаси очиқ сайловга қўйилмади.

Танлов қандай ўтказилди, нега танлов аввал айтилган тартибда ўтмади, ғолиб деб эълон қилинган шахс ким, нега ғолиб вариант вақтинчалик логотипга бу қадар ўхшаш, нимага асосланиб 10 миллион сўм мукофот айнан шу логотип учун берилди каби саволларга Иттифоқдан жавоб кутамиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG