|
"Ўзбекистон ёшлар иттифоқи"га аъзо бӯлиш мажбурийми?
"Хабаримиз борки, "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ташкил топганига яқинда 4 ой бўлади. "Камолот"га аъзо булиш мажбурий эди. “Иттифоқда эса мажбурий эмас”, деб президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтган эдилар. Бирок, минг афсус, иттифоққа аъзолик мажбурий бўлмокда. У ҳам бўлса интернет орқали.
Қани айтингчи, ҳаммада ҳам сенсорлик телефони бўлмаса, интернет учун маблағи бўлмаса, ўзи хоҳламаса, "мажбурий аъзо бўлиш шартми?" деган саволни ҳеч ким айта олмайди. Чунки шуни бажармаса, ишдан ҳайдалади.
Эй катта раҳбарлар, наҳотки кўзбўямачиликка кўз юмиб кетсангиз?! Бу мажбурий ҳолат ҳамма вилоятларда кузатилмоқда. Айниқса, Наманган вилоятида ҳам. Суратда аъзо бӯлиш кӯрсатгичи акс этган".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!