Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:07

"Суперконтракт чаласаводни шифокор қила оладими?"


Ёшлар иттифоқи етакчиларига олий ўқув юртларига киришда имтиёзлар бериладиган бўлди.

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Суперконтракт чаласаводни шифокор қила оладими?"

"Юртимизда деярли барча соҳада катта ўзгаришлар бўлаётгани қувонарли ҳол. Лекин, таълим тизимида қилинаётган ўзгаришлар бироз кўнгилни хира қилади. Айниқса, олий таълимда жорий этилган қуйидаги янгиликларни балки яхшилаб ўйлаб кўриш керакмиди?

1) 68 баллдан ошиқ натижа кўрсатган абитуриентлар учун қўшимча контракт орқали олий ўқув юрти талабаларига қабул қилиниш тартиби, менимча, ачинарли ҳолат. Чунки тиббиёт соҳасида 68 балл олиб талабаликка қабул қилинган деярли билимсиз талаба куни келиб шифокор бўлади (қўшимча контрактни тўлашга қурби етган киши, аниқки, ҳамшира бўлиб фаолият юритмайди). Унга соғлигимизни ишониб топшириб бўладими? Ахир бу инсон ўзини қассоб қўлига топшириши билан тенг-ку?!

2) Ёшлар Иттифоқи етакчиларини имтиҳонсиз грант асосида талабалликка қабул қилиниши. Икки йил турли тадбирларда расмга тушиб талаба бўлиш имконияти, табиийки, қийналиб китоб ўқиётган абитуриентларнинг фикрини чалғитади. Улар ҳам биринчи йил бўла олмаса, янада кучлироқ ўқиш ўрнига шу имкониятдан фойдаланишни ўйлашга тушишади. Натижада жамиятда билимсизлик урчийди. Бу фожиа!

3) Ҳарбий хизмат ўтаётган Ёшлар Иттифоқи аъзоларини грант асосида талабаликка қабул қилиниши. Шусиз ҳам ҳарбий хизматдан қайтган абитуриентларга етарлича имтиёз берилган эди. Буниси, менимча, ортиқча бўлди. Қизлар учун ҳам грантдан жой қолсинда энди!

4) Ёшлар Иттифоқи аъзоларини педагогика, журналистика йўналишига тўғридан-тўғри қабул қилиниши. Бундай "талабалар" институтда ҳам "селфибозлик" қилиб, диплом олишади ва педагогга айланишади. Улардан таҳсил олган болалар эртага ким бўлади? Ҳақиқий чаласаводлар кўпаяди-ку бу аҳволда?!

5) Ижодий имтиҳонлар билан талабаликка қабул қилиш тартиби кўпайиши. Биз таниш-билиш ва порахўрликни йўқ қилиш учун тест тартибига ўтган эдик. Энди эса, яна эски тизимга қайтмоқчи бўлаяпмиз. Сир эмаски, шу вақтгача ҳам ижодий имтиҳонларда ( масалан, журналистика факультетларига) порахўрлик жуда кучли эди. Энди уларнинг сафини янада кўпайтирмоқчи бўляпмиз. Яхшиси тест тизимини қаттиқ назоратда ўтказиш мақсадга мувофиқ эди. Буларни ёзишимдан мақсад сизлар орқали кўпчиликнинг шу масалаларга оид фикрини билиш ва, иложи бўлса, соҳа мутахассисларининг бўлаётган ўзгаришларни чуқурроқ мулоҳаза билан жорий қилишга чақириш".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG