Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:22

ФАРҒОНА – “Ёшларга шароит яратиш дегани фақат футболка-кепка тарқатишдан иборат эмас!”


ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ёшлари номидан ёзмоқдамиз. Вилоятларда 2-3 қаватли Ëшлар марказлари фойдаланишга топширилмоқда. Масалан, куни-кеча Тошкент вилоятида ана шундай марказлардан бири очилди. Аммо Ўзбекистоннинг маданият ўчоқларидан бири ҳисобланган Қўқонда Ëшлар маркази йўқ. 2018 йилнинг ўзида шаҳар кенгаши тўрт марта кўчирилди.

Мамлакатимизда ёшларга эътибор ҳақида кўп гапирилади. Лекин амалда-чи?! Қўқон аҳолиси 400 мингдан зиёд, уларни 60 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил этади. Уларнинг тайинли жой олишга ҳаққи йўқми?! Шаҳар ҳокими жой берамиз¸ деб ваъда қилади. Бир йилда икки марта келган Марказий кенгаш раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг ҳам, вилоят мутасаддиларининг ҳам вазиятдан хабари бор. Ёшларга шароит яратиш дегани бир йилда икки марта футболка-кепка тарқатиш ёки оромгоҳга жўнатиш дегани эмас-да. Қўқон шаҳри ёшлари бирлашишлари, ўқиб-изланишлари, фикр алмашишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришлари учун марказ жуда ҳам зарур!”

(Бу хабар Озодликка 1 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG