ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Шаҳноза Эргашева, Тошкент вилояти Оққўрғон туманидан ёзмоқдаман. Ишсиз ёшларга иш ўрни яратиш мақсадида 2019 йил март ойида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармасидан кредит сўрадим. 5 ой давомида эртага ҳал бўлади, индинга ҳал бўлади дейишди. Шунча умидвор қилиб, ўтган ҳафта кредит беролмаймиз дейишди. Туман прокурорига ариза ёздим, 15 кун ичида кўриб чиқиб жавобини айтамиз дейишди.
Президентимиз тадбиркорларга имкон яратишни талаб қилмоқда. Аммо давлат ажратган кредитни ҳам беришмаяпти-ку”.
(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|