Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 22:55

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 50-уйдан ёзмоқдамиз. Биз бир пайтлар ётоқхона бўлган масканимизни тураржойга айлантириш учун 2013 йилдан бери ҳаракат қилиб келамиз. Туман ҳокимлиги девонхонаси ва ҳуқуқшуноси "отангга бор, онангга бор", дея сарсон қилмоқда. Туманга нечта ҳоким келиб кетди, аммо муаммо ҳал бўлмади. Девонхона ва ҳуқуқшунос эса ўша-ўша. Бугун замон ўзгарди, фуқаролар мурожаатига эътибор ҳам ўзгарди. Давлат раҳбари халқ давлат идораларига эмас, давлат идораларига халққа хизмат қилиши кераклигини талаб қилмоқда. Сергели тумани ҳокими, ҳокимлик девонхонаси ва ҳуқуқшуноси эса одамларни саргардон қилмоқда. Бинони тураржойга айлантиришни пайсалга солишади, аммо бу ердаги омборни уялмай-нетмай ижарага беришади..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG