Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:45

АНДИЖОН – “Эски ётоқхонада яшаётган фаррош аёл: мутасаддиларга уй сўраб борсам, мени менсишмаяпти”


АНДИЖОН. “Мен – Зуҳра Акбарова, Андижон тумани Куйганёр МФЙдаги 49-ётоқхонада яшайман. Ободонлаштириш бўлимида ишлайман. Жуда қийин шароитда катта бўлдим. Саккиз фарзанднинг олтинчиси эдим. Ота-онам эрта вафот этиб кетишди. 2004 йилда турмуш қурдим. Ҳовли кичик экани сабаб турмуш ўртоғим билан 33-умумтаълим мактабида яшаб юрдик. 2006 йилдан буён шароити йўқ эски ётоқхонада яшаймиз. Ҳатто ўғлим дарс қилиши учун имкон йўқ. Уй масаласида ёрдам сўраб кўплаб ташкилотларга мурожаат қилдик. Бизни ҳеч ким менсимаяпти. Раҳбарларимиз биз каби қўли калта, ёрдамга муҳтож оилаларни қаровсиз қолдирмайди деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 3 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG