Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2019, Тошкент вақти: 12:44

CАМАРҚАНД – “ЙПХ ходими видеотасвирга олаётган телефонимизни зўравонлик билан тортиб олди” (ВИДЕО)


САМАРҚАНД – “ЙПХ ходими видеотасвирга олаётган телефонимизни зўравонлик билан тортиб олди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:12 0:00

CАМАРҚАНД. “Жорий йил 18 август соат 06.33 да Самарқанд шаҳрида ЙПХ ходимлари машинамизни тўхтатди. Улар 30 755 VSF рақамли хизмат автомобили ёнида эди. Ҳужжатларимизни текширишди, бари жойида эди, аммо “қизилда ўтдингиз, протокол тузамиз” дейишди. Биз ноҳақ айблашаётганини айтсак, “майли, сариқда ўтдингиз деб ёзаман” деди. Барча тафсилотларни видеотасвирга олаётган эдик. ЙПХ ходими турмуш ўртоғимнинг қўлидан телефонни зўрлик билан тортиб олди. Қўлларига жароҳат ҳам етказди.

Телефонимизни зудлик билан қайтариб беришмади, бизни икки соат давомида бизни ушлаб туришди.

Ушбу ноҳақликлар вояга етмаган фарзандларимиз кўз олдида содир бўлди. Тўнғич қизим волейбол бўйича Ўзбекистон чемпиони, у ҳарбий бўлишни орзу қилади. Форма кийган, президент ишонч билдирган ходимларнинг бундай зўравонлиги ёш авлодга салбий таъсир қилмайдими? Уларнинг ҳарбий бўлишга иштиёқи сўнмайдими?

Яхшики, ўзини ЙПХ ходимларининг бошлиғиман¸ деган одам вазиятга аралашди. Акс ҳолда, билмадик, бу ерда неча соат қолиб кетар эдик.

ИИВ раҳбариятидан бизга нистабан ноҳақлик қилган, ўзини номуносиб тутган ЙПХ ходимларига чора кўришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 20 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG