Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:40

"ЙҲХБдан битта справка олиш учун 2 кун сарсон бўлмоқдамиз" (ВИДЕО)


ШАРОФ РАШИДОВ. "Мен дўстим билан Сурхондарёдан Тошкентга келаётган вақтда эрталаб соат 3 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида автоҳалокатга учрадик. Яхшиямки, ҳеч ким жабрланмади. Кечаси жуда совуқ, нима қилишни билмай, йўловчилардан бизга ёрдам беришни сўраб, автомобиль тўхтатдик. Кейин мен ўқиш пайтида Жиззахга пахта теришга борган пайтимда танишганим бир одамнинг уйини эсладим. Унга ўзимни таништириб, машинамни вақтинча қолдиришга рухсат беришини сўрадим. Ўзимиз Тошкентга жўнаб кетдик.

Уйга бориб, уйдагиларни хабардор қилиб, машинани олишга қайтиб Шароф Рашидов ЙХҲБга келдик. ЙХҲБ бошлиғи керакли ҳужжатларни, яъни автомобиль эгаси - дадамдан тилхат ва паспорти кераклигини айтди. “Ишни эса эртага қиламиз, энди боринглар”, деб жўнатиб юборди ва менга ўз телефон номерини берди. Мен дадам ва онамга телефон қилиб, улардан сўралган ҳужжатларни жўнатишни сўрадим. Тунда ҳужжатларни олиб, машинада тунадик.

Эрталаб соат 8 да яна ЙҲХБга келдик. Ҳали ҳеч ким келмаган. Ва ниҳоят бир ярим соат деганда кириб келишди. Ҳамма ҳужжатларни топширдик. Бизга ариза ёздира бошлади. Аризанинг ярмига келганда, "ҳозир келаман", деб чиққанича мана роппа-роса соат 15:30 бўлди, ҳалигача келгани йўқ. Телефон қилсак, "ҳозир бораман, бекорчи эмасман-ку", деб гўшакни қўйиб қўйди. Кейин бир неча марта телефон қилсак, гўшакни кўтармади. Ҳозиргача ЙҲХБга бир қанча одам келиб, хафсаласи пир бўлиб кетди. Гўёки буларнинг иши кўп-ку, биз бекорчи. Наҳотки битта справка олиш учун икки кун камлик қилса?"

"ЙҲХБдан битта справка олиш учун 2 кун сарсон бўлмоқдамиз"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG