Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2018, Тошкент вақти: 20:07

"Бирор марта ГАИ ходимлари бу тарафга ўтиб, тартибга келтиришмайди…"


БУЛОҚБОШИ - "Мен Андижон вилоят, Булоқбоши туманидан сизларга мурожаат қилмоқдаман. Бизнинг туманимиз марказида - деҳқон бозори дарвозасидан халқа йўлигача пиёдалар йўлакчаси умуман йўқ. Одамлар юргани жуда ҳам қийналмоқда. Айниқса, қишнинг сирпанчиқ кунларида машиналар бетартиб қўйилади йўлнинг четларига. Натижада шундай катта йўлда ҳайдовчи зўрға бир тарафлама ҳаракат қила олади.

Агар қарама-қарши томондан машина келса, бир тараф тўхтаб туришга мажбур. Бу томонда яшайдиган барча пиёдалар - ёшу қари - машина йўлида юришга мажбур. Чунки пиёдалар йўлаги йўқ. Пиёда ҳам, машина ҳам халқа йўлигача бир хил тезликда боради. Шу ерлик ҳайдовчилар ўрганиб қолишган олдида пиёда билан кетишга.

Лекин бегона ҳайдовчилар бўлса, сигнал чалиб безор бўлишади "йўлимдан қоч" деб. Қаерга қочади? Ахир бошқа йўл бўлмаса?! Бирор марта ГАИ ходимлари бу тарафга ўтиб, тартибга келтиришмайди. Доим келиб, халқа йўлининг ҳокимиятга тегишли тарафида туриб, кўнгли тусаганини тўсиб, ишларини қилиб юришади. Халқ қийналётгани билан нима иши бор буларнинг? Бу тарафга ўтса, кимнинг ишларини ёзади ахир? Шунча қоида бузиб турган машиналарга бир ҳафтаям етмайди-ку?! Ҳокимимиз ҳам янги бўлди. Энди зора шикоятимизни ўрганиб, ижобий ҳал қилиб берса. Яқинда мактаб яна бошланади. "Болам амаллаб "круговой"га етиб олдимикин?" деб, биз яна хавотирланишга тушамиз".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG