Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 21:30

ТОШКЕНТ – "Йўл нозири мени асоссиз жаримага тортди"


ТОШКЕНТ. "Тошкентдан ёзмоқдаман. 12 июнь куни соат 11:30 ларда эски консерватория рўпарасидаги кўчада машинамни йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими тўхтатди. Йўл нозири "Сидирға чизиқни босиб қайрилдингиз", дея менга жарима ёзди. Нозирга "Тўғри, мен қайрилдим, лекин cиз айтаётган чизиқ умуман кўринмаяпти-ку!" дея вазиятни тушунтирдим.

Аммо у "Ҳозир кўринмаса ҳам, аввал чизилган-ку", деди. Кулишимниям, йиғлашимниям билмай қолдим. Ҳайдовчиларни жаримага тортиш учун йўл чизиқлари ва белгилари аниқ-тиниқ кўриниши керак. Бу масалада Ички ишлар вазирлиги ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирдим. "Чора кўрамиз", деб телефон рақамимни ёзиб қолишди-ю, лекин ҳали чорадан дарак йўқ..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG