Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 19:18

НАМАНГАН – "Осмондаги ой керак эмас, бор-йўқ талабимиз – йўл таъмирлансин"


НАМАНГАН. "Сизларга Наманган шаҳридан ёзмоқдаман. Вилоят ҳокимлиги биносидан бир неча чақирим узоқда бўлган, Чорсу бозоридан ўтувчи, Соҳибкор, Амир Темур, Иттифоқ ва яна бир қанча маҳаллаларни бирлаштирувчи йўл ниҳоятда расво аҳволда. Киракашлар бу кўчаларга киришни истамайди. Мутасаддиларга йўлни созлаб беринглар, деб қайта-қайта мурожаат қилдик. Муродимиз ҳосил бўлмади. Биз осмондаги ойни олиб беришларини талаб қилаётганимиз йўқ, бор-йўғи йўлни таъмирлашларини сўраяпмиз, холос. Йўлларимиз бу аҳволда экан, узоққа боришимизга кўзим етмайди".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG