Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:19

ҚАШҚАДАРЁ – “Беморларимизни замбилга солиб, дарё орқали олиб ўтишга мажбурмиз”


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Гулдара қишлоғи Навбаҳор маҳалласидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда қирққа яқин хўжалик бўлиб, 150 дан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалламизга келадиган автомобиль йўли дарё ёқасидан ўтган. Ана шу йўлимизни ҳар йили баҳорда сел ювиб кетади. Сел келган вақтларда болалар мактабга боролмайди. Беморларимизни эса замбилга солиб, дарёга қўйилган нарвон орқали олиб ўтамиз.

2019 йил баҳор мавсумидаги сел йўлимизни батамом ювиб кетди. Қўл меҳнати билан йўлни битта машина ўтадиган қилиб таъмирлаб фойдаланиб турибмиз. Маҳалла ички йўлларига ободонлаштириш бошқармасига қарар экан. Ободонлаштириш идорасига мурожаат қилсак, режага киритамиз дея мужмул жавоб беришди. Йўлни тезроқ таъмирлаб беришсин”.

(Бу хабар Озодликка 1 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG