Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Йўлнинг сифати сабабли 2 кунда 2 та жиддий авария содир бўлди"

"22 июл куни соат кечки 5 ларда яқин одамим "Дамас" автомашинасида Избоскан-Пахтаобод туманларининг чегарасида авария бўлиб кетди. Аварияга асосий сабаб йўлнинг умуман талабга жавоб бермаслиги бўлди. Танишимнинг "Дамас"и "Тико" билан тўқнашиб кетган. "Дамас" янги бўлган, давлат рақамлари ҳам олинмаган.

Ҳозирда у "Дамас"нинг аҳволи жуда ёмон ҳолга келган. "Тико"да 5 нафар Мажбурий ижро бўлимининг ходимлари бўлган. "Дамас"да танишимнинг ўзи бўлган. Улар ҳозирда Андижон вилояти Пахтаобод туман тез тиббий бўлимида ётишибди. Бугун 23 июл яна худди шу жойда "Дамас" автомашинаси билан "Нексиа" автомашинаси тўқнашиб кетган. Бунга асосий сабаб йулнинг умуман текис жойи колмаганлиги бўлди. Жароҳат жуда қаттиқ бўлди. "Дамас" автомашинасининг эгаси оғир аҳволда.

Биз фуқаролар Автойўл бошқармасига бир неча бор айтдик. Улар "асфалт йук, ҳозир лимитимизни олиб бўлганмиз, бизга асфалт ажратилмайди", деб жавоб беришяпти. Хўш, яна қанча авария бўлиши мумкин? Бу ерда яна қанча инсон майиб бўлиши мумкин? Бизда суғурта компаниялари машиналарни умуман тўлаб бермаса…"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG