Линклар

"Ҳокимият эски уйларимизни бузиб, ҳеч ким тополмайдиган далага кўчирди"

  • Озодлик

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳокимият эски уйларимизни бузиб, ҳеч ким тополмайдиган далага кўчирди"

"2014 йилда "шаҳарни ободонлаштириш" деб, уйларимиз бузилишга тушди. Бизга жуда ҳам оз миқдорда пул ажратиб, уйларимизни "Самсунг" бульдозерлари билан ковлаб, ўзимизни уят сўзлар билан хақоратлаб, кўчиришди.

"Майли, шаҳримиз обод бўлсин" дея, биз рози бўлдик. Бизларни бир далага обориб ташлашди. Мана 4 йил ўтди, на сув, на электр ва на газ бор. Ҳатто йўлимизга шағал ҳам солинмади. Биз бечораларнинг манзилимиз ҳам йўқ. Ҳозир эски Партсъезд массивида яшаймиз. Кўчага ҳали ном берилмаган. Манзилимиз йўқ. Ёши катталар тез-тез касал бўлади. Тез ёрдам чақирсак, топа олмайди. Шунчалик бир ўгай каби чеккада қолиб кетдик. Бирон бир ҳоким келиб, хабар олмади. Шунча чақирдик ахир...

Ўзимиз шағал солайлик десак, тирикчиликдан ортмайди. Ажратилган пул эса бетонга етган¸ холос. Уйлар чала битгани учун айримларимиз қиш кунларини ертўлаларда ўтказаяпмиз.

Борган жойимиз қолмади – портал, Наманган ТВ, ҳомимият, республика прокурори, инсон ҳуқуқлари, - хуллас, ҳеч қаер қолмади. Муаммолар ҳал бўлмади, аксинча, "ёзувчилар", деб бизни масхара қилишди.

1 000 000 марта илтимос, ёрдам беринглар. Бу ҳаммаси ҳақиқат! Биз шаҳримизнинг энг гўзал жойларида Бобуршоҳ кўчасида Илғор МФЙда яшаганмиз. Ҳозирда қайси орган, қайси ҳокимиятга тегишли эканимизни билмаймиз.

Бу ерларга, Худо кўрсатмасин, фавқулодда пожар ёки тез ёрдам керак бўлса, умуман киришнинг иложи йўқ. Ёмғир ёғса, оёқларимизга селофан кийиб оламиз, фарзандларимиз ўқишдан қолиб кетаяпти.

Шу ҳам ҳаётми? Бизни бир майдонга тўплаб ўлдирсалар ҳам розимиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG