Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:31

ТОШКЕНТ – “Пойтахтда шундай хароб кўча борлигидан ҳокимнинг хабари бормикан?”


МИРЗО УЛУҒБЕК. “Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қорабулоқ (собиқ Вахш) кўчасидан мактуб йўлламоқдамиз. Кўчамиз пойтахтнинг марказий ҳудудида жойлашган, аммо у чекка қишлоқ кўчаларидан ҳам хароб. Ёғингарчилик кунлари юриб бўлмай қолади. Неча йилдан бери асфальт қиламиз деб ваъда бериб келишади. Тошкентда шундай хароб кўча борлигидан шаҳар ҳокимининг хабари бормикан? Йўғе, ҳоким бува кенг, равон йўлли маҳаллада яшайдилар-ку! У кишига бизнинг хароб кўчаларга келишнинг нима зарурати бор?!”

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Муштарий ўз гапларини асослаш учун мурожаатига фото илова қилган. )

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG