Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:38

CУРХОНДАРЁ – “Обод маҳалла ботқоқ маҳаллага айланиб қолди”


МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Юртим жамоли”, “Термизий” ва “Янги диёр” маҳаллалари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди. Вилоятнинг аввалги ҳокими Эркинжон Турдимов даврида ободонлаштириш ишлари бошланган эди. Ҳоким алмашди-ю, ишлар ўлда-жўлда қолиб кетди. Обод маҳалла ботқоқ маҳаллага айланди.

20 соатлаб чироқсиз ўтирибмиз. Кўчаларни асфальтлашга ажратилган бўлса қаерга кетганини билмаймиз. Йўллар шалаббо бўлиб кетганидан мактабга қатнайдиган болаларимизга кирза этик олиб беришга мажбур бўлдик. “Обод қишлоқ” дастури эълон қилинганида хурсанд бўлган эдик. Аммо ушбу хайрли ишни ҳам маҳаллий раҳбарлар кўзбўямачиликка айлантириб юборди”.

(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни юборилган. Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Озодлик даракчиси ўз гапларини асослаш учун мурожаатига фото илова қилган. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG