Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:27

ТОШКЕНТ – “Ғазалкент йўлида ёмғирда яёв юрмоқчимисиз, унда сузишни ўрганишингиз керак бўлади!”


БЎСТОНЛИҚ. “Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан ёзмоқдаман. Бўстонлиқ туманида бир нечта ҳоким алмашди, лекин ҳамон эски ҳаммом¸ эски тос! Ғазалкент маркази – ҳокимият ёнидаги, бозор, туғруқхона ва солиқ идорасига олиб борадиган йўлнинг аҳволини кўринг! Машинада у чуқурдан бу чуқурга тушиб ичингиз тўкилади. Ёмғирда яёв юрмоқчи бўлсангиз, сузишни ўрганишингиз керак бўлади. Бўстонлиқ ва Мустақиллик кўчалари кесишмасини асфальт қилишган эди, ярим йил бўлмай кўчиб кетди. Эсиз, шунча пул, шунча меҳнат! Ҳайрон қоладиган жиҳат шуки, текис йўлларни қайта-қайта асфальт қилишади, расво йўлларни эса таъмирлашмайди. Раҳбарлар кўзбўямачилик, ёлғонни қачон бас қилар экан-а?!”

(Бу хабар Озодликка 16 январь куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG