Линклар

"Коттежларни президентга кўз-кўз қилишади, лекин халқ зимистонда яшамоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Коттежларни президентга кўз-кўз қилишади, лекин халқ ҳамон зулматда яшамоқда"

"Мен сизларга Наманган вилояти Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ коттежлар массивидан ёзмоқдаман. Бизда ҳали ҳам фуқаролар шикоят ва мурожаат қилишдан қўрқишади.

Булоқ массивида жойлашган коттежлар намунавий уйлар деб ҳисоблансада, маҳалламиз қаровсиз чўл жойга ўхшаб қолган. Вилоят ҳокимлари, президент келишига, Орзу МФЙдаги янги коттежларни бутун республикага кўз-кўз қилишган. Бунақа кўзбўямачиликдан қачон қутиламиз? Кимга бу керак?

Бу ўзини ва халқнинг кўзини бўяш, алдаш эмасми? Ҳайронман, бизнинг коттежлар 2009 йилда қурилиш бошланган ва шу йил ҳам қўшимча коттежлар қурилмоқда, лекин минг афсус, ҳаммаси кўз бўямачилик учун, "мендан сенга ўтганча" деса ҳам бўлади. Уйларнинг сифатини гапирмаса ҳам бўлади. Майли, уларни ўзимиз бир амаллаб таъмирлаб олмоқдамиз. Лекин инфратузилмани фуқаролар ўзлари қила олмайдию.

Вилоят ва туман раҳбарларига сув муаммоси бўйича бир нечта фуқаролар 2009 йилдан бери мурожаат этишган бўлсада, мана туманда 2 та ҳоким ўзгарди, лекин муаммолар ўзгаргани йўқ. Қоронғи тушиши билан маҳалламиз зимистонга айланади. Янги ҳоким Баҳодир Юсупов келиб, маҳаллага кираверишда, 7 та кечқурун ёритиш столбасини ўрнатди ва "Косонсой туманига хуш келибсиз" деган пано қилдирди. Чу панодан 50 метр ўцангиз, зим-зимистон қоронғуликга кириб борасиз. Бундай сохта ишлар кимга керак?

Фуқаролар учун шароит яратиб беришнинг ўрнига ўзини, раҳбарият олдида, мақтайдиган мулозимлар бор экан."

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG