Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:02

ҚАШҚАДАРЁ – “Аввал ишлаган мактабимдан бир неча йиллик маош ва мукофот пулимни ололмаяпман”


ЧИРОҚЧИ. “Мен – Ҳамроқул Холиқулов, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Юқори Қорақия қишлоғидан ёзмоқдаман. Айни пайтда тумандаги 73-мактабда ўқитувчи бўлиб ишламоқдаман. 2018 йил 1 сентябрга қадар эса 72-мактабда фаолият юритганман.

72-мактабда ишлаган даврим, яъни 2015 йил сентябрь ойидан 2018 йил сентябрга қадар вақт оралиғидаги ойлик маошимни, қолаверса, директор фондидан ажратилган мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўлиқ ололмадим.

Кўп жойларга мурожаат қилдим. “Сизнинг ойлик маошингиздан ва сизга тегишли булган маблағдан 7 миллион сўмга яқин пул ноқонуний ўзлаштирилган” деб мазмунда жавоб хат келяпти. Аммо пулни ундиришга келганда ёрдам йўқ.

Мактаб маъмурияти туман молия бўлими ходимлари билан таниш-билишчилик қиляпти деган гумондаман. Прокуратура ҳам негадир менинг розилигимсиз ва иштирокимсиз ишни ёпиб, “пул ундириб берилди” дея ёлғон маълумот бермоқда.

Қўлимда ҳақлигимни исботловчи далилларим бор. Қонуний ҳақимни ундиришда амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 30 июль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG