Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:52

ҚАШҚАДАРЁ – “Жаноб вазир, ўринбосарингиз ишончни оқламади, энди умидимиз сиздан”


КОСОН. “Қашқадарё вилоят, Косон туманидан ёзмоқдамиз. Туман марказий поликлиникасига қарашли 1-сонли Бўлмас қишлоқ филиалида оддий рентген ёки УЗИ аппарати йўқ. Мураккаб тиббий жиҳозларни айтмай қўяқолайлик. Давлат томонидан ажратилган барча тиббиёт ускуналари марказий поликлиника ихтиёрига бериб қўйилган. 1-сонли филиалда эса бунақа ускуналар меҳмон ҳам бўлмайди. Оқибатда, 20 мингдан ошиқ аҳоли сарсон-саргардон: бетоб бўлиб қолса, туманга бориб кунлаб вақти кетади.

2017 йилда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова келиб, вазиятни ўз кўзи билан кўриб кетган эди. Натижа бўлмади. Жаноб вазир Алишер Шодмонов, ўринбосарингиз ишончни оқламади. Энди сиздан амалий ёрдам кутиб қоламиз. Бўлмас қишлоғи аҳли ҳам сифатли тиббий хизматдан фойдаланишга ҳақли”.

(Бу хабар Озодликка 29 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG