Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 02:53

ҚАШҚАДАРЁ – “1,5 миллиард сўмлик газ қувурлари қаерга ғойиб бўлди?!”


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Ислом Каримов мамлакатга бош бўлган даврда туманимизнинг Қўтанбой, Маданият ва Жар Қирғиз қишлоқларига темир қувур орқали газ етказиб бериладиган бўлди. Қишлоқ одамлари қўрасидаги охирги қўй-молини сотиб бўлса-да, қувур сотиб олди, ҳашар йўли билан кўчаларга етказди. Ўша йиллари Қашқадарё вилояти ҳокими раҳматли Нуриддин Зайниев эди. У киши ишдан олиниб ўрнига Зафар Рўзиев тайинланди. Янги ҳокимнинг буйруғи билан газ лойиҳаси ҳам тўхтатилди. Қишлоқ аҳли яна тезак ва ўтин ёқишга ўтди.

Ўша кезларда мутасаддилар томонидан газга мўлжалланган диаметри 150 миллиметрли қувурлар ўзлаштириб юборилди. 12 километрли қувурнинг қиймати 1,5 миллиард сўмдан ошиқ эди! Хўш, халқ мулки саналган қувурларни ким ўзлаштирди? Ушбу талон-торож ва қонунбузарлик ҳолатини Бош прокуратура ва ДХХ текшириб, айбдорларни жазолашлари ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида хабар беришларини сўраймиз”.​

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG