Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 01:06

ТОШКЕНТ – Sizdan Telegramга мурожаат қилган ST даракчиси уйлик бўлди


БЎСТОНЛИҚ. Бўстонлиқ туман прокуратураси Sizdan Telegram рукнига уй-жой масаласида мурожаат қилган даракчининг шикоятини ўрганиб чиқиб, унга “75 млн. сўм маблағ эвазига уй олиб берилишини” маълум қилди.

Туман прокуратурасининг жавоби қуйидагича (матн таҳрирсиз оригинал тарзда берилмоқда):

"М А Ъ Л У М О Т Н О М А

2019 йил 13 январь Ғазалкент шаҳри

Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Бўстонлиқ тумани, “Азадбаш” қишлоғи, Беруний кўчаси, 46-уйда яшовчи фуқаро Шарипова Шохсанамнинг яшаш шароити оғирлиги сабабли уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам берилишини сўраб ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, 1997 йилда туғилган фуқаро Ш.Шарипова фуқаро А.Ахмеджоновга тегишли бўлган юқорида қайд этилган манзилда 2017 йилда туғилган фарзанди С.Изатиллаев, 2000 йилда туғилган синглиси М.Шарипова, укалари 2005 йилда туғилган А.Бургутов ҳамда 2009 йилда туғилган И.Бургутовлар билан бирга яшаб келмоқда.

Туман прокуратураси томонидан мазкур мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида фуқаро Ш.Шариповага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2017 йилдаги “Аҳолини кам таъминланган қатламларини

қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3268-сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган дастур асосида фуқаро А.Усмоновга тегишли бўлган, Бўстонлиқ тумани, “Азадбаш” қишлоғи, Пахта кўчаси, 4-уй, 30-хонадон 75 млн. сўм маблағ эвазига олиб берилиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича муаллиф кўрсатилган амалий ёрдам учун ёзма равишда ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бўстонлиқ тумани Прокуратураси"

(Бу хабар Озодликка 13 декабрь куни келган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG