Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2019, Тошкент вақти: 11:23

СИРДАРЁ – “35 йиллик ошхона ва ҳожатхона ноқонуний қурилган деб топилди” (ВИДЕО)


СИРДАРЁ – “35 йил фойдаланиб келинган ошхона ва ҳожатхона ноқонуний қурилган деб топилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00

БАХТ. “Сирдарё вилояти Бахт шаҳри Улуғ йўл кўчасидан ёзмоқдамиз. Бизнинг уйлар 1984 йилда пахта заводи томонидан ишчилар учун қурилган. Уй етишмовчилигидан 12 та квартира 24 тага бўлинган. Санузел учун жой йўқ эди ва завод маъмурияти санузел ва ошхона қуриш учун жой ажратган. Бу ерда биз 35 йил яшадик. 2018 йил августда эса Бахт шаҳри ҳокимияти санузел ва ошхоналар ноқонуний қурилган деб топди ва бузиб ташлади. Айни пайтда газ, ҳожатхона, сув йўқ бўлган шароитда яшаб келаяпмиз. Шаҳар ҳокимияти омбор ўрнида санузел ва ошхона қуришга рухсат берди. Бу ерда яшовчилар эҳтиёжманд, ногирон ва пенсионерлар. Шу боис ҳокимият қурилишда ёрдам ваъда қилганди. Аммо ваъда бажарилмади.

Пенсия пулига қурилиш қилиб бўларканми! Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 3 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG