Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:30

Скрипалларни заҳарлаганликда айбланаëтган шахснинг ГРУ полковниги Чепига экани айтилди


Сергей Скрипални асабни фалажловчи газ билан заҳарлаган кишининг асл исми Анатолий Чепига экани айтилмоқда.
Сергей Скрипални асабни фалажловчи газ билан заҳарлаган кишининг асл исми Анатолий Чепига экани айтилмоқда.

Британия Солсбери шаҳрида истиқомат қилувчи собиқ рус жосуси Сергей Скрипални асабни фалажловчи газ билан заҳарлаган кишининг асл исми Анатолий Чепига бўлиб, турли ордену унвонлар соҳибидир, дея хабар қилади терговга ихтисослашган Bellingcat сайти.

Сентябрь бошида британиялик прокурорлар Руслан Боширов ва Алексадр Петров деб аталаётган икки нафар россияликни март ойида Скрипаль билан қизи Юлияни асабни фалажловчи “Новичок” гази билан заҳарлашда айбдор деб топган эди. Прокурорлар таъкидлашича, иккаласи ҳам Россия ҳарбий разведкаси – ГРУнинг махфий зобитларидир.

Bellingcat сайти 26 сентябрда ўзининг тергов бўйича шериги Insider интернет нашри билан бирга Руслан Боширов деб аталган киши аслида ГРУ полковниги Анатолий Чепига эканини аниқлаганини билдирди.

Британия мудофаа вазири Гэвин Уилямсон 26 сентябрда Твиттерда “Солсберидаги заҳарлашда қатнашган кишиларнинг бири рус полковниги экани аниқланди”, деб ёзди, аммо исмини очиқламади.

Чепига Чеченистонда хизмат қилган ва давлатнинг энг юқори – Россия Федерацияси қаҳрамони – медали билан мукофотланган. Одатда бундай мукофотни президент Владимир Путиннинг ўзи беради. Bellingcat сайти Чепиганинг кимлигини аниқлагандан сўнг “ушбу шахс ва тергов билан таниш бир қанча манба гумонланувчи айнан ўша киши эканини тасдиқлаган”.

Би-Би-Сининг рус тили хизмати аноним манбалардан олинган рус тилидаги маълумотлар базасини ўрганиб чиқиб, Bellingcat сайти маълумоти тўғри эканини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Bellingcat иддаосини рад этди. У Фейсбукдаги саҳифасида сайт маълумотларини Россияга қарши “ахборот кампанияси”нинг бир қисми деб атади.

Британия бош вазири Тереза Мэй БМТ БОШ Ассамблеяси сессиясида Россия бошқа мамлакатлар ҳудудини босиб олиш ва Скрипалларни заҳарлашда кимёвий қуролдан фойдаланиш билан кўплаб халқаро ҳуқуқ меъёрларини “қўпол равишда” бузаётганинин айтди.

Bellingcat ташкилоти ўтган ҳафтада заҳарлашда гумон қилинаётган икки кишининг ГРУга алоқаси борлигини “аниқ тасдиқлаши мумкинлиги”ни айтди. Сайтга кўра, бу исбот “ҳаққоний маълумотлар ва икки кишининг камида бир нафари билан таниш бўлган ишончли рус манбалари маълумотларига таянади”. Уларнинг исмлари сохта экани айтилмоқда.

Bellingcat сайти 14 сентябрь куни бу икки кишига оид рус манбаларини ўрганиб чиққанини, улар 2009 йилга қадар Россия ватандошларини доимий рўйхатга олиш базасида қайд этилмаганини маълум қилди. Бу улар махсус хизматларга тааллуқли эканини кўрсатади.

Июнь ойида Британия ватандоши Дон Стёржесс ва унинг қайлиғи Чарли Роули Солсбери шаҳри яқинида заҳар қолдиғи солинган идишга суриниб кетиб, касал бўлиб қолган эди.

Британия полицияси 5 сентябрда икки гумонланувчи кишининг суратларини эълон қилгач, уларга айблов эълон қилинди.

Боширов билан Петров ўша вақтда Солсберида бўлганини, аммо у ерга фақат сайёҳ сифатида борганини иддао қилди. Россия эса заҳарлашга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG