Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:16

Сурия шарқидаги анклавда юзлаб ўзбек ва туркман жиҳодчилари таслим бўлди


Аксарияти тинч аҳоли вакиллари бўлган 6,5 мингдан ортиқ одам Сурия шарқида "Ислом давлати" (ИД) назорати остидаги ҳудуддан сўнгги 24 соат ичида олиб чиқилди. ИДнинг юзлаб жангариси таслим бўлди. Бу ҳақда АҚШ кўмагида жиҳодчиларга қарши жанг қилаётган Сурия қўшинлари вакили сешанба куни хабар тарқатди.

ИД Фрот дарёси бўйида жойлашган Бағуз ҳудудидаги мавқеини бой бермоқда, бироқ у ғарб тарафдаги олис ҳудудларни назоратида ушлаб турибди. Шу билан бирга назоратни йўқотган жойларга партизанлик ҳужумлари бошланди.

Сурия демократик кучлари (СДК) вакили душанба куни Бағуз шаҳрига ҳужум суръатини пасайтирганини айтди. Бунга олдин тўлиқ олиб чиқиб кетилгани айтилган тинч аҳолининг анклавда пистирмага тушиб қолгани сабаб бўлди. Лекин вакил СДК тез орада ўша ерни қўлга олишга ваъда бераётганини маълум қилди.

СДКнинг ОАВ билан алоқалар идораси раҳбари Мустафо Бали демократик кучлар душанба куни 6,5 мингга яқин киши чиқиб кетиши учун йўлак очгандан сўнг юзлаб жиҳодчилар таслим бўлди.

Ушбу рақамни бошқа мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони бўлмади. СДК расмийларига кўра, у ерда қанча одам қолаётгани ҳам маълум эмас.

- Иккинчи кун ҳам кучларимиз 3500 дан ошиқ аёл, бола ва эркакни олиб чиқишга муваффақ бўлди. Улар орасида 500 дан ортиқ чет эллик эркак ҳам бор экан, ‒ деди Бали Рейтер мухбирига. 3000 га яқин киши душанба куни олиб чиқилди.

Жангарилар бир қанча мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистондан экани айтилмоқда.

Курдистоннинг сўлчи Халқ мудофааси милицияси (YPG) раҳбарлигидаги СДК ўз сафларига Европадан радикал дунёвий марксчи талабгорларни ҳам жалб қилган, улар мафкуравий жиҳатдан исломчи гуруҳларга мухолифдир.

Ироқ чегараси яқинидаги қишлоқ ва деҳқончилик ерларидан ташкил топган Бағуз ҳамон ИД назоратида қолаётган ҳудуддир. У ҳам Сурия, ҳам Ироқнинг чегара бўйи ҳудудларини қамраб олади. Ўша ерда ИД 2014 йили халифалик эълон қилган эди.

Рейтер ахборот агентлиги сешанбада тарқатган фотосуратларда душанбада қамалдаги ҳудуддан олиб чиқилган аксарият аёллар ва болалар тасвирланган. Улар мамлакат шимолида жойлашган СДК назоратидаги ал-Ҳўл жамлоғига юборилишни кутиб турган экан.

Ўтган ҳафтада БМТ тарқатган баёнотда айтилишича, ўтган йил декабридан бери Ал-Ҳўл жамлоғида 84 киши нобуд бўлган, уларнинг 2/3 қисми ёш болалардир. У ерда айни дамда камида 45 минг киши бор.

Бағузнинг ИД жангариларидан озод қилиниши муҳим аҳамиятга эга, бироқ бу билан хавфсизликка таҳдид камайиб қолмайди, чунки исёнчилар узоқ жойларга чекиниб, пайт пойлаш ҳолатига ўтади.

XS
SM
MD
LG