Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:05

БМТ: Сурия ҳукумати Женевадаги музокараларда қатнашади


20 ноябрь куни Сочида президент Путин билан учрашган Сурия президенти¸ урушга барҳам бериш учун сиëсий музокараларга тайëрлигини билдирган эди.

Сурия ҳукумати ўз делегациясининг жорий ҳафтада Женевада бўлиб ўтадиган тинчлик музокараларида иштирок этишини тасдиқлади. БМТ тарқатган хабарда айтилишича, ҳукумат олдинроқ музокараларда қатнашмаслиги мумкинлигини айтган эди.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стефан де Мистура ҳукумат делегацияси “эртага етиб келиши” тўғрисида хабар олганини айтди. бу ҳақда БМТ матбуот котиби Алессандра Веллуччи 28 нобярь куни Женавада ўтказилган матбуот конференциясида билдирди.

- Камида улар келишидан хабаримиз бор, – деди Веллуччи музокаралар ҳукумат делегацияси иштирокисиз ўтаётганига изоҳ берар экан.

Де Мистура, ўтган куни ҳали расмий Дамашқ БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган саккизинчи музокалар туркумида иштирок этишини тасдиқламаган эди, деб айтди. Музокаларни ўтказишдан мақсад Сурияда олти йилдан бери давом этаётган фуқаролар урушига барҳам беришдир.

Вакилга кўра, сўнгги музокаралар туркумида асосий эътибор янги конституция лойиҳасини тайёрлаш ва уни ратификация қилишга қаратилади ва бу мамлакатдан сайлов ўтказишидан олдин зарур.

Де Мистура яна “ҳеч бир томоннинг музокара учун олдиндан шарт қўйиши”га рози бўлмаслигини айтди.

Мухолифат делегацияси бошлиғи Наср Ҳаририй 27 ноябрь куни Женевага етиб келгандан сўнг гуруҳининг мақсади Асадни президентликдан кетказиш эканини ҳақида баёнот берди.

Наср Ҳаририй, Сурия мухолифат делегациясиниг бош музокарачиси:

“Делегациямизнинг айрим аъзолари ушбу масалани эслатишни олдиндан қўйилган шарт деб атамоқда. Биз олдиндан ҳеч қандай шарт қўймаймиз. Бироқ музокара вақтидаги асосий мақсадимиз Башар Асаднинг ўтиш даври бошланишидаа лавозимидан кетишига эришишдир”.

Мухолифат етакчи музокарачисининг айтишича, етакчи давлатлар, хусусан, Россия Асадга Суриядаги сиёсий ўтиш даврида музокаралардан бўйин товламаслиги учун босим ўтказиши керак. БМТнинг олти йиллик фуқаролар урушига барҳам беришга қаратилган йўл харитасига асосланган сиёсий ўтиш даври янги конституция қабул қилиниб, эркин сайлов ўтказилгандан сўнг бошланади.

Ҳукуматга тарафдор “Ал-Ватан” газетаси олдинроқ арсмий Дамашқ делегацияси мухолифат Асаднинг лавозимдан кетишини талаб қилгани боис Женевага сафарини қолдириб туриши хусусида хабар тарқатган эди.

Наср Ҳаририй, Сурия мухолифат делегациясиниг бош музокарачиси:

“Сурия инқилоби кучлари ва мухолифат барча тўсиқларни олиб ташлаш учун бир делегация бўлиб келган пайтда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили жаноб Мистура сиёсий музокаралар босқичини якунлаб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарори билан тасдиқланган иш жадвалига асосланган жиддий, давомли ва ҳақиқий музокараларни бошлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо бугун Сурия режими делегацияси музокараларга келмаганига гувоҳ бўляпмиз”.

Сурияда 2011 йил мартида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бостирилгандан сўнг бошланган можародан сўнг 330 минг киши ҳалок бўлди ва миллионлаб кишилар яшаб турган жойларини ташлаб кетди.

Россия Ассад ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда ва унинг қўшинларига ҳаводан кўмак кўрсатмоқда. Эрон ҳам Ассадни, Қўшма Штатлар билан Туркия эса турли исёнчи гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.

XS
SM
MD
LG