Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:14

OzodDayjest: Селдан талафот кўрган сурхондарёликлар расмийлардан мадад кутмоқда


Сел (иллюстратив сурат).
Сел (иллюстратив сурат).

Май ойида келган сел Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Бойсун, Шеробод ва Денов туманларида аҳоли турар-жойларига катта талафот етказган.

Kun.uz таҳририяти табиий офат оқибатларини бартараф қилишда сусткашлик қилаётган расмийлардан норози қумқўрғонлик билан суҳбатлашган.

Сайт журналистлари билан суҳбатлашган Қумқўрғон туманининг “Боғаро” маҳалласида яшовчи Мукаррам Мусаева маҳалла фуқаролар йиғини ва туман ҳокимиятидан норозилигини баён этган.

Аёлнинг айтишича, турмуш ўртоғи 2 йил муқаддам қурилишда ишлаётган вақтида ногирон бўлиб қолган. Шу вақтгача туман мутасаддилари унинг ҳолидан хабар олмаган.

Журналистлар маҳалланинг деярли барча қисмини сел вайрон қилганига гувоҳ бўлганлар.

Маълум бўлишича, бошқа жабрланувчиларга берилган пластик карталарга ҳам блок қўйилган.

Улардан ҳам пулни қайтаришни талаб қилишган. Баъзиларининг ҳомийлари охиригача ёрдам бермай кетиб қолган.

Айни вақтда қишлоқнинг кўпчилик аҳолиси уйсиз ёки салга қулаб кетиши мумкин бўлган уйларда яшамоқда.

Kun.uz мухбирлари вазият юзасидан маҳаллий ҳокимиятдан изоҳ ололмаган.

Маълум бўлишича, Қумқўрғон туманидаги “Боғаро”, “Азларсой”, “Элобод” ва “Ариқошган” маҳаллаларидан талофат кўрган 141 нафар фуқаро рўйхати тузилган.

Баҳоловчи ташкилотлар томонидан уларнинг мулки турлича баҳоланган. Уларга кўрган зарарига қараб пул маблағлари ажратилган. Бироқ вақт ўтиб, ишчи гуруҳ максимал даражада ишламагани натижасида яна зарар кўрганлар ҳақида аризалар келиб тушаверган.

Шунда вилоят ҳокими вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш борасида қарор чиқарган.

Аниқланишича, талафот кўрган хонадонлар сони 300дан ортиб кетган.

Жорий йил май ойида Сурхондарёда кучли сел юзага келгани ортидан мазкур ҳудудларда тезкор штаблар ташкил этилганди.

Селдан сўнг етказилган зарарларни аниқлаш мақсадида мутасаддилар томонидан тузилган ишчи гуруҳлар фаолият олиб борди.

Баҳоловчи ташкилотлар сел босган жойларда бўлиб, ҳисоботлар тайёрлади.

2018 йилнинг 28 июнь куни эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 528-ф сонли фармойишида давлат томонидан ушбу ҳудуд аҳолисининг яшаш жойларига сел оқибатида етказилган зарарга компенсация тўланиши белгиланган.

Фармойишда 235та уй вайронага айлангани ва уларни таъмирлаш учун жами 12,6 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилгани кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG