Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:46

"Хитойи" ари Тожикистон жанубида бир аёлни чақиб ўлдирди


"Хитойлик" арилар Тожикистонда уч йил муқаддам пайдо бўлди
"Хитойлик" арилар Тожикистонда уч йил муқаддам пайдо бўлди

Тожикистон жанубида ари чақиши натижасида бир ёш аёл ҳалок бӯлди. Тожик биологларига кўра, сшнгги йилларда мамлакатда пайдо бўлган "хитойи" ари алергияси бўлган одамлар ҳаётига хавф солади. Ҳажми маҳаллий аҳоли биладиган арилардан йирикроқ бўлган хитойи арини одамлар "билайн" деб ҳам атайди.

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегардош Ҳамадони туманида яшовчи 32 яшар Гулжаҳон Назарова 26 октябрда ари чақиши оқибатида вафот этди.

Гулжаҳоннинг яқинларига кўра, қотил ари туманда олдин учрамаган ари бўлиб, маҳаллий ариларга қараганда анча йирикдир.

Уни маҳаллий аҳоли "хитойи" ва "билайн" деб атайди.

Ҳамадони туман соғлиқни сақлаш бўлими мудири Жўрахон Маҳлиқоевнинг Озодлик радиосига айтишича, Гулжаҳон Назарова ари чақишидан кўп ўтмай жон берган.

Шифокорнинг таъкидлашича, Гулжаҳонда ари заҳрига алергияси бӯлган.

"Ари ушбу аёлнинг чап бармоғини чақибди. Ярим соат ичида аёлнинг юраги уришдан тўхтаган. Олдин бу аёлни оддий ари чаққан эди. Аммо уни Душанбе шифохонасига олиб бориб, ҳаётини сақлаб қолган эдик,"- деди Жўрахон Маҳлиқоев.

Маҳлиқоевнинг ишонишича, бу турдаги арилар маҳалий ариларга қараганда катта ва заҳари кучли бўлишига қарамай, кўпчилик учун ҳалокатли эмас.

"Бундай арилар фақат аллергияси борлар учун хавфлидир," деди Жўрахон Маҳлиқоев.

Тожик биологи Анвар Жалиловнинг маълум қилишича, "хитойи" ё "билайн" ариси Тожикистонда уч йил олдин пайдо бўлди.

Унинг тахмин қилишича, бу ҳашарот Тожикистондан Хитойга юборилган мева қутилари ичида келган бўлиши мумкин.

Жалиловнинг таъкидлашича, ушбу ари ўта очкўз, у бир зумда бир шингил узумни еб ташлаши мумкин.

Унга кўра, бу келгинди арилар маҳалий асалариларига ҳам хавф туғдириши мумкин.

Беш йил олдин Ўзбекистониннг Навоий вилоят, Конимех туманида ҳам аҳоли арилар ҳужумига учраган эди.

Аҳолига кӯра, бу арилар туманда олдин учраган арилардан мутлақо ўзгача кўринишда бўлган.

Ўшанда ари чақиши натижасида 3 киши, жумладан 2 яшар бола вафот этгани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG