Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:53

Томидан чакки ўтиб¸ сув босган Тошкент халқаро аэропорти тунда светсиз қолди (ВИДЕО)


Яқинда томидан чакки ўтиб, сув босган Тошкент халқаро аэропорти энди тунда светсиз қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:59 0:00

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 23 июндан 24 га ўтар кечаси 40-45 минут чамаси электр бўлмади.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган аэропорт йўловчиларининг айтишича¸ тунги соат 3 ларда Ўзбекистоннинг бош ҳаво дарвозаси бўлган бино қоронғуликка чўмган ва “катта тўполон" юзага чиққан.

Бирор одам бу ердагиларга нима бўлганини тушунтирмади¸ ҳеч ким йўловчи-мижозлардан ҳатто узр ҳам сўрамади. Бизга ҳокимиятга арз қилинглар¸ айб биздамас¸ деб қутулишди”¸ дейди халқаро аэропортда электр узилганига ўзи бевосита гувоҳ бўлган йўловчилардан бири.

Тошкент халқаро аэропорти мулозими 24 июнь куни Озодликка шундай воқеа бўлганини тасдиқлади¸ аммо сабаблари ҳақида изоҳ бермади.

“Тошкент аэропортига хуш келибсиз”¸ дея суҳбатни ирония билан тугатди аэропорт мулозими.

Ўзбекистон Транспорт вазирлигига яқин мулозимнинг Озодликка айтишича¸ 23 июндан 24 га ўтар кечаси “аэропортнинг ярим соатдан кўпроқ электрсиз қолгани ҳақида расман ҳисобот берилган”.

Аэропортга хизмат қиладиган учта подстанция бор. Ақл бовар қилмайдиган жойи¸ уларнинг учаласи ҳам ишламай қолган. Агар учиш-қўниш йўлагидаги ëритиш ишламай қолса¸ резерв системаси ҳам ишламайди. Аэропорт раҳбарияти учун бу шармандалик! Бирор нарсани эплай олмаяпти булар – кучли ëмғир ëғса¸ томидан сув ўтади¸ свет йўқ¸ яп-янги бино бўлмаса! Бу бино ўзи жуда катта ëлғон ва алдамчилик билан қурилган ва ҳозирча ҳеч ким масъулиятни зиммасига олмаяпти”¸ деди бу ҳақда матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис шахси очиқланмаслигини сўраган Тошкент ҳукуматига яқин мулозим.

3 июнь куни кучли ёмғир оқибатида сув босган Тошкент аэропорти Ўзбекистон президенти девони ишлар бошқармаси ҳузуридаги қурилиш корхонаси томонидан, “ТашГИПРОГОР” лойиҳаси асосида барпо этилган.

Тошкентдаги Халқаро Ислом Каримов аэропортини сув босди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

Бу ҳақда аэропорт вакили маҳаллий нашрларга маълум қилган.

Давлат ташкилоти қурилиш билан шуғуллангани эса жамоатчиликда эътироз уйғотган. “Нега (президент) девонидек муҳим идора хўжалик фаолияти ва қурилиш билан шуғулланади? Хўш, энди сифат учун ким жавоб беради? Нега биз ҳамон давлат идоралари қошида унитар корхоналарни кўпайтиришда давом этмоқдамиз?” дея масъулларни саволга тутган SmartGov Consulting консалтинг компанияси директори Азиза Умарова ижтимоий тармоқда.

Мутахассисга кўра, аэропорт қурилиши лойиҳасида нафақат кучли ёғингарчилик, балки хавфсизлик қоидалари ҳам инобатга олинмаган. Бунинг устига, Тошкент шаҳридаги муҳандислик иншоотлари, ирригация ва канализация тармоқлари ҳужжатлари ҳам совет даврида бўлгани каби асоссиз равишда махфий тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни кузатилган кучли ёмғир оқибатида Тошкент халқаро аэропорти томидан чакки ўтиб, терминални сув босди, тошқин йўловчиларни ташиш ва учиш-қўниш йўлакларигача кириб борди. Бино ўтган йил ёзида фойдаланишга топширилган эди.

Ўзбекистон тарихидаги қиммат қурилишлардан бири бўлган бу иншоотнинг давлат бюджетига қанчага тушгани ҳақида ҳозиргача жамоатчиликка очиқ маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG