Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:08

Қидирувда бўлган тадбиркордан тортиб олинган аквапарк ёниб кетди


Ёнғин алангаси бир неча метрга кўтарилган ва бир неча километр узоқликдан кўриниб турган.
Ёнғин алангаси бир неча метрга кўтарилган ва бир неча километр узоқликдан кўриниб турган.

Тошкентдаги бир нечта улгуржи бозорларнинг собиқ эгаси¸ ҳозирда қидирувга берилган тадбиркор Дмитрий Лимга тегишли Тошкентнинг Учтепа туманидаги аквапаркда душанба куни ёнғин рўй берди. Ёнғин алангаси бир неча метрга кўтарилган ва бир неча километр узоқликдан кўриниб турган. Аквапаркка атайлаб ўт қўйилгани ҳақида фаразлар бор.

Озодликнинг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаси ёнғин 2009 йилда Дмитрий Лимдан тортиб олиниб, давлат тасарруфига ўтказилган "Фозилтепа" спорт соғломлаштириш марказида рўй берганини тасдиқлади.

Марказнинг қишки бассейни биносининг 800 квадрат метр майдони ёниб, кул бўлди. Ёнғин электр тармоғидаги қисқа туташ оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Ҳозир текширув олиб бориляпти. Атайлаб қилинган, деган фаразлар ҳам ўрганилаяпти. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади, - деди ФВВдаги Озодлик манбаси.

Тошкенинг Учтепа тумани, Соколки кўчаси, 3-а уйда жойлашган мажмуа 2009 йилда тадбиркор Дмитрий Лимдан ториб олиниб, давлат тасарруфига ўтказилган эди.

Тошкент олигархларидан бирининг ҳовлиси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:54 0:00

Шунингдек, унга тегишли безак ашëлари¸ артефакт ва ретро автотранспортлар коллекцияси музейга топширилиши хабар қилинганди.

Ҳозирда "Фозилтепа" спорт соғломлаштириш маркази деб аталувчи маскан Акмал Эгамбердиев исмли шахс қарамоғига ўтган.

Айни пайтда спорт мажмуага атайлаб ўт қўйилгани ҳақида фаразлар бор.

Марказнинг қишки бассейни биносининг 800 квадрат метр майдони ёниб, кул бўлди.
Марказнинг қишки бассейни биносининг 800 квадрат метр майдони ёниб, кул бўлди.

Ёнғин рўй берган спорт мажмуа ёнида яшовчи тошкентликлардан бири гапиради:

Бу аквапаркни Дмитрий Лим қурган. Ҳам уй, ҳам ичида қишки бассейни бор. У ерда қимматбаҳо жиҳозлар кўп эди. Биллур қандиллар, жуда шоҳона қилиб қурилганди. Шуларни ўғирлаб, изларини яшириш мақсадида айтайлаб ёқиб юборган бўлишлари мумкин, - дейди тошкентликлардан бири.

Лекин, бу иддаони тасдиқлаш имконсиз.

Тошкентдаги "Карвонбозор" улгуржи бозори собиқ директори Дмитрий Лим 2009 йилда ҳибсга олинишдан қўрқиб, Ўзбекистонни тарк қилганди.

Лимнинг давлатга етказган зарари Ўзбекистон прокуратураси тарафидан 607 миллиард 410 миллион 410 минг 970 сўм дея билдирилган.

Ҳозирда Ўзбекистон расмийлари томонидан қидирувда экани иддао қилинадиган Дмитрий Лимнинг АҚШда яшаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG