World Press Photo дунë бўйлаб энг яхши фотожурналистларга мукофотлар тақдим этди. Қуйида мукофот қўлга киритган суратлардан баъзиларини томоша қилишингиз мумкин.
2011 йилнинг энг яхши матбуот суратлари
5
Ливиянинг Рас Науф шаҳридаги исëнчилар акс этган россиялик Юрий Козиревга тегишли бу сурат биринчи мукофотга лойиқ топилди.
6
Япониялик Ясуоши Чиба "Цунами оқибатлари" туркумидаги суратлари учун мукофотланди. Бу суратда Чиеко МатсукаваҲигашиматсушима вайроналари орасидан топган қизининг ўқишни битирганлик тўғрисидаги гувоҳномасини кўрсатмоқда.
7
Эронда туғилган даниялик актриса Меллика Меҳрибон сурати даниялик Лаерке Посселт томонидан портрет тарзида суратга туширилган.
8
Италиялик Алекс Майолининг биринчи мукофотни қўлга киритган бу суратида президент Ҳусни Муборакнинг давлат телевидениесида чиқиш қилиб, ҳукуматдан кетмаслигини айтганидан кейин намойишчиларнинг йиғлаëтган, қичқираëтган ҳолатлари акс этган.