Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Афғонистон: Толибон раҳбари Покистонда ҳалок этилди


Мулло Ахтар Мансур бир йилча муқаддам Толибон раҳбари этиб эълон қилинганди
Мулло Ахтар Мансур бир йилча муқаддам Толибон раҳбари этиб эълон қилинганди

Афғонистон ҳукуматининг айтишича, Толибон раҳбари Мулло Ахтар Мансур АҚШ дрон ҳужумида Покистон ичкарисида ҳалок бўлган.

Афғонистон Миллий хавфсизлик идорасининг 22 май куни маълум қилишича, Мулло Мансур ва бошқа жангарилар бўлган автомобил Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Балужистон вилоятида нишонга олинган.

Афғонистон ижрооий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг айтишича, Мансур 21 май куни Афғонистон билан чегарадош Даҳл Бандин туманида дрон ҳужумида ҳалок бўлган.

Аввалроқ Пентагон Мулло Мансурга Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудидаги овлоқ минтақада ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилганди.

АҚШ мулозими машинада бораётган Мансур ва унинг бир қуролли шериги ўлган бўлиши мумкинлигини билдирганди.

Покистон хавфсизлик расмийлари Балужистонда содир этилган дрон ҳужумида икки одам ҳалок бўлгани, ҳалок бўлганлар таниб бўлмас даражада куйиб кетганини маълум қилганлар.

Ахборот агентликларининг Толибон қўмондони Мулло Абдул Рауфга иқтибосан маълум қилишларича, Мансур “Афғонистон-Покистон чегара ҳудудида” дрон ҳужумида ҳалок бўлган, аммо Толибон қўмондонлари бу хабарни асоссиз, дея инкор этганлар.

Толибон раҳбарияти Мулло Мансурни Толибон раҳбари этиб 2015 йил июлида эълон қилганди.

Толибон раҳбарияти ўшанда Толибоннинг илк раҳбари Мулло Муҳаммад Умар Покистоннинг Карачи шаҳрида икки йил муқаддам вафот этганини тасдиқлаган эди.

Таҳлилчиларга кўра, агар Толибон раҳбари, Мулло Ахтар Мансурнинг ўлими тасдиқланса, Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокараларига таъсир кўрсатиши мумкин.

XS
SM
MD
LG