Линклар

Шошилинч хабар
02 август 2021, Тошкент вақти: 07:56

Тошкент метроси учун Россиядан қарийб 64 млн еврога 10 та поезд сотиб олинади


Тошкент метрополитенига оид бекатлардан бири

Тошкент метроси учун Россиядан тўрт вагонли 10 та поезд сотиб олинади ва бу вагонлар жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистонга олиб келинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 12 июлда имзоланган “Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Қарорга мувофиқ, вагон сотиб олиш учун 63 миллион 702 минг 740 евро сарф этилади, бундан 8 миллион 792 минг 100 евроси давлат бюджети, 30 миллион 449 минг 70 евроси “ВЭБ.РФ” банки, 24 миллион 461 минг 57 евроси эса “Росэксимбанк”нинг кредит маблағлари ҳисобидан тўланади.

Ҳужжатда Россиянинг “ВЭБ.РФ” банкидан олинган ва поезд сотиб олиш учун сарф этилган кредит 11 йилда, “Росэксимбанк”дан олинган кредит эса 12 йилда тўланиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG