Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2021, Тошкент вақти: 04:45

Туркманистонликлар “VPN”дан фойдаланмаслик ҳақида Қуръон билан қасам ичирилмоқда


Туркманистон, интернет кафе. Ашхобод - 9 июнь, 2015

Туркманистонда уйига интернет ўтказишни хоҳловчи фуқаролар учун янги талаблар жорий этилди. Хусусан, улар Қуръонни ушлаб қасам ичишлари керак бўлади. Бу ҳақда Озодлик радиоси туркман хизмати хабар қилмоқда.

Туркманистон дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан бири бўлиб, оддий фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш имконияти жуда чекланган. Озодликнинг туркман хизмати бир ярим йилдан бери уйига интернет ўтказишга уринаётган аёлнинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Озодлик суҳбатдошига кўра, у интернетга уланишга рухсат олиш учун бир ярим йил навбатда турган. Навбати етганида эса, ундан бошқа талаблар қаторида, VPN хизматидан фойдаланмаслик тўғрисида Қуръон билан қасам ичишни ҳам талаб қилганлар.

“Ҳолбуки Интернетда “VPN”сиз ҳеч бир сайтни очиб бўлмайди. Нима қилишни билмай ҳайронман”, дейди у.

Туркман мулозимлари фуқаролардан қасам ичишни талаб қилган бошқа ҳолатлар ҳақида ҳам хабар берилмоқда.

Озодлик туркман хизматининг эслатишича, Туркманистон ҳукумати шу пайтга қадар интернетни чеклашнинг турли усулларини амалда қўллаб кўрган: мамлакатда ижтимоий тармоқлар саҳифалари ва VPN-сервислар таклиф қилувчи сайтлар блоклаб қўйилган, пул эвазига VPN-сервисларни ўрнатиб берувчи усталар қамоққа олинган, тармоқда фуқаролар устидан кузатув олиб бориш учун чет эл технологик ширкатлари билан ҳамкорлик қилинган ва ҳкз.

VPN (“хусусий виртуал тармоқ” маъносини берувчи инглизча бирикма қисқартмаси) – IP-манзилни ниқоблаш орқали тармоқ фойдаланувчиларининг конфиденциаллигини ҳимоя қилишга ва блок қўйилган ресурсларга "айланма йўллар орқали" киришга имкон берувчи технологиядир.

Туркманистонда фуқароларга қасам ичириш амалиёти кенг тарқалган, бироқ илгари уларни мамлакатнинг биринчи президенти, Туркманбоши деб эълон қилинган Сапармурат Ниёзов ёзган “Руҳнома” китоби билан онт ичишга мажбур қилишарди.

"Президент имиджини бузаётган" туркманларга навбатда туриш тақиқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:46 0:00

Август ойи бошида интернет-технологияларига ихтисослашган “Comparitech” нашрида чоп этилган ҳисоботга кўра, Туркманистон Беларусь, Эрон, Хитой, Шимолий Корея ва Сурия билан бир қаторда интернетни энг кўп цензура қилувчи мамлакатлардан бири саналади.

XS
SM
MD
LG