Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:30

Ғойиб бўлган туркман доктори Қосимберди Гараев озодликка чиқди ва яқинларидан кечирим сўради


Қосимберди Гараев

6 ноябрь Ашхобод вақти билан соат 23:00 лар атрофида Озодлик радиосининг Туркман хизмати бош муҳарририга ўзини Қосимберди Гараевнинг отаси Мақсат Гараев деб таништирган киши қўнғироқ қилди.

Озодлик радиоси илгарироқ 24 яшар ашхободлик врач Қосимберди Гараев полиция бўлимига чақирилгандан сўнг йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эди.

21 октябрда Озодлик радиоси ҳуқуқ-тартибот идоралари шифокор ва қариндошларини унинг жинсий мойиллиги учун таҳқирлагани ва зўрлагани ҳақидаги хабарни чиқарганди.

Озодлик туркман хизмати мухбири телефон орқали суҳбатда Гараев билан видеоалоқага чиқишни илтимос қилди.

Озодлик ИМО мессенжери орқали суҳбатлашишга ва ҳақиқатан ҳам у Қосимберди Гараев эканига амин бўлди.

Гараев видоеалоқа орқали илгари ҳеч қачон Озодлик радиоси билан боғланмагани, у ҳақда узатилган барча хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини иддао қилди.

Ўзи Озодликка йўллаган қариндошларига видеомурожаати ҳақидаги саволга у бошқа мақсадда ёзилгани, Озодлик радиоси мухбирлари қўлига тушиб қолгани эса хато бўлганини айтди.

Отаси Мақсат Гараев Озодлик билан суҳбатда эълон қилинган материалларнинг кўпчилиги ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди, бироқ айнан нимани рад этмоқчи эканига ойдинлик киритмади.

У Озодликдан Қосимбердининг тақдиридан хавотирга тушган шахслар ва ташкилотларга ўғлининг ҳамма иши яхши экани тўғрисидаги хабарни етказиб қўйишни сўради.

6 ноябрда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Италияга сафари муносабати билан таниқли итальян сенатори Моника Чиринна (Monica Cirinna) Қосимберди Гараевни ҳимоя қилиб баёнот берганди

Сенатор Италия ҳукуматини Туркманистон делегацияси билан учрашув чоғида шифокор тақдиридан хавотир билдиришга чақирганди.

ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бир неча ташкилот Гараев ҳимояси учун кампания бошлади.

Италиянинг “Арчигей” (Arcigay) ташкилоти ва Эркаклар саломатлиги бўйича Евроосиё коалицияси (ЕСОМ) ҳам Италия ҳукуматини Туркманистон делегацияси билан учрашувлар чоғида Гараевнинг йўқолиб қолгани масаласини кўтаришга даъват этмоқда.

Халқаро “Оллаут» (Allout) ташкилоти ҳам Гараев ҳимоясини кўзлаб, кампания бошлашини маълум қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилот - “Ҳюман Райтс Уотч” (Human Rights Watch) 1 ноябрда Туркманистон ҳукуматига мурожаат қилиб, Қосимберди Гараев қамоқда экани ёки эмаслигига ойдинлик киритишни, агар чиндан ҳам қамоқда бўлса, уни зудлик билан озод қилишни ва ҳибсга олиш сабабларини тушунтиришни талаб қилди.

Туркманистон гомосексуализмга (бесоқолбозлик) жиноят деб қараладиган мамлакатлар қаторида қолмоқда.

Бугун кунда дунёда гомосексуализмни жиноят деб билувчи мамлакатлар сони 60 тагача боради.

Аммо уларнинг сони аста-секин камайиб бормоқда.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG