Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:39

Украинада қурол-аслаҳа омборида чиққан ёнғин туфайли минглаб одам эвакуация қилинди


Украинанинг Винница вилоятидаги Калиновка қишлоғи яқинидаги ҳарбий артиллерия омборхонасида портлаш юз бергани ортидан 30 минг маҳаллий аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилинди, ҳудуд устидан парвозлар ман этилди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари билдирди.

Портлаш 26 сентябрь, кечқурун соат 9 да юз берган.

27 сентябрь куни Украина Хавфсизлик хизмати матбуот котиби Олена Ҳитлянска Украина ҳарбий прокуратураси ёнғинни саботаж ўлароқ кўриб чиқаётганини билдирди. Ҳитлянскага кўра, ёнғинни тергов қилишда хавфсизлик хизмати терговчилари ҳам иштирок этади.

Украина миллий полицияси етакчиси Вячеслав Аброскин Винница, Житомир, Хмелницкий, Киев ҳамда Черновци вилоятларидан келган минглаб полиция ходими маҳаллий аҳолини эвакуация қилишда кўмаклашаётганини айтди.

Воқеа жойига етиб келган бош вазир Владимир Гройсман ҳодиса ортида “ташқи кучлар” турганини таъкидлади.

Ички ишлар вазирлиги бошлиғи маслаҳатчиси Зорян Шкиряк Facebookда ёнғин “Россиянинг ёвуз саботажи” эканлигига ишонишини ёзди. Шкиряк бу ёнғин Калиновкадаги ҳарбий омборхоналарда юзага келган еттинчи ёнғич эканлигини қўшимча қилди.

Шкиряк, шунингдек, ёнғин ва портлашларни тергов қилиш учун ҳукумат комиссияси тузилишини айтди.

Расмийларнинг билдиришча, эвакуацияга кўмаклашиш учун тақрибан 600 нафар Миллий гвардия ҳарбийси сафарбар қилинган. “УНИАН” хабар агентлигига кўра, оловни ўчиришга 1200 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Гувоҳлар илк портлашдан кейин, тунги осмонда ёрқин учқунларни кўриш мумкин бўлганини айтишди. Айримлар портлашлар заҳарли газ чиқаришидан хавотир билдирди.

Маҳаллий матбуот портлашлар Калиновка туман администрацияси биноси деразаларини синдиргани ҳақида хабар қилди.

Хабарларга кўра, портлашлар овози Киев вилоятигача етиб борган. Калиновкада расмийлар электр ва газ тармоқларини ўчириб қўйган.

Воқеа жойига Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Виктор Муженко етиб борган.

Маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга кўмаклашаётган кўнгилли Иҳор Румянцев 27 сетнябрь куни эрталаб портлашлар авж олганини, натижада одамлар подвалларда яширинишга мажбур бўлганини айтди.

Румянцевга кўра, ҳудуддаги темир йўл тармоқлари фаолияти тўхтатилган.

Винница вилояти кенгаши ходими Ирина Ярошинка Калиновкадан ўтадиган поездлар маршрути ўзгарганини тасдиқлади.

Украина инфратузилма вазири ўринбосари Юрий Лавренюк Facebookда портлашлар узвий равишда давом этиши мумкин бўлган 50 километрли ҳудудда ҳаракатлар ва парвозлар тақиқланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG