Донецк яқинидаги Пески қишлоғи Украина шарқидаги бадавлат оилалар яшайдиган жойлардан бири. Лекин Донбасда ўтган йил бошланган қарама қаршилик туфайли бой-камбағал барчаси уйларини ташлаб кетди. Миллион доллар атрофида турадиган катта уйлар ҳозирги кунда Украина армияси аскарларига бошпана вазифасини бажармоқда. Россияпараст сепаратистларга қарши тўқнашувга тайëрланаëтган аскарлар бойларга тегишли бўлган уйларда ухлаб дам олишади¸ машғулот билан шуғулланишади ваа овқат пиширишади.
Пескидаги қимматбаҳо уйлар аскарлар казармасига айланди

1
93-бригада аскари овқат пиширмоқда. Аскарларнинг кўпчилиги бой оиладан эмас ва улар шикаст еган бўлса ҳам қимматбаҳо уйларда яшаб роҳатланишмоқда.

2
Бўри лақабли аскар Пескидаги уйлардан бирининг бассейни ëнида.

3
Аскарлар ўз вақтларини қурол тозалаш ва уй кутубхонаси китобларини ўқиш билан ўтказмоқда.

4
Донецк атрофидаги уйини ташлаб кетган оиланинг фото альбоми.