Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Андижонда бозорга айлантирилган қадимий намозгоҳ энди кўргазма зали бўлади


Андижоннинг Эски шаҳар қисмида жойлашган қарийб 2 асрлик мажмуанинг Адабиёт ва санъат музейига айлантирилган қисми қолдирилиб, унинг намозгоҳ қисмида кўргазмалар зали очилиши айтилди. Бу мажмуанинг сўнгги 30 йиллик тарихи андижонлик машҳур имом Абдували қори Мирзаев номи билан боғланади. Имом 1995 йилда Тошкент аэропортида ғойиб бўлгач, мажмуа ёпиб қўйилган, кейинчалик бир қисми музей, бир қисми бозорга айлантирилган эди.

Мадраса ва намозгоҳ бузилмайди

Озодликка андижонликлар йўллаган хабар ва видеоларда тарихий Жоме масжидини бузишяпти мазмунидаги хавотирлар билдирилган.

Сифатсизлиги боис, эълон қилинмаётган видеотасвирда мажмуанинг гумбази устки қисми кўчирилаётгани акс этган.

Мажмуа жорий йил бошида бузилиши эҳтимоллари тўғрисидаги хабарлар Озодликда ёритилган 700 йиллик тарихий минорани ҳам қамраб олган. Андижондаги йирик реконструкция дастурига киритилган меъморий обидалардан биридир.

Жоме меъморий мажмуаси маъмуриятидан олинган маълумотга кўра, қадимда мадраса бўлган, аммо 1980 йиллардан кейин шаҳарликлар орасида масжид, деб юритила бошлаган обидани таъмирлаш ишлари бошланган:

- Ҳеч нарса бузилмайди. Ҳозир усталар мадрасанинг гумбазини таъмирлашни бошлашди. Кейин намозгоҳ ҳам таъмирланади, ҳеч нарса бузилаётгани йўқ. Бизга бошида архитектурадан берилган режа бўйича Адабиёт ва санъат музейи шундай қолади. Орқадаги саҳн ва намозгоҳ ҳам таъмирлаб, тўғирланади. Халқ келиб айланиб, томоша қиладиган жой бўлади, - деди мажмуа маъмуриятининг исми ошкор қилинмаётган расмийси.

Расмий маълумотга кўра, мажмуа реконструкцияси битгач, унинг 80 метр узунликдаги намозгоҳ қисми кўргазмалар залига айлантирилади. Мажмуанинг олд қисмида очилган хиёбонга "Андижон Регистони" номи берилади. Мажмуа ёнидан ўтувчи кўча эса "Маърифат ва маънавият" номи билан аталади.

Бундан ташқари, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси мутасаддиси Сарварбек Комиловнинг "Андижоннома" газетасига айтишича, мажмуа яқинидаги Олтинкўл кўчаси кенгайтирилиб, унга "Мустақиллик шоҳкўчаси" номи берилади. Кўчанинг икки тарафига 2 ва 3 қаватли тураржой бинолари қурилади. Мажмуа ёнида 107 та хонадондан иборат "Камолот" уйи қурилади ва кўчанинг бу қисмига "Ёшлар кўчаси" номи берилади.

Сақлаб қолинган минора

Озодлик илтимоси билан 2 май куни Андижонинг Эски шаҳар қисмидаги реконструкция ишларини бориб, кузатган фаол Саиджаҳон Зайнобиддинов уч кун муқаддам реконструкция режаси акс этган янги макетга кўзи тушганини айтди.​

Мажмуа реконструкцияси режаси акс этган янги макет
Мажмуа реконструкцияси режаси акс этган янги макет

У қурилиш бораётган ҳудуддан бир неча суратларни ҳам таҳририятга тақдим қилди.

Суратларда тарихий мажмуадаги реконструкция режаси акс этган янги макет ва мажмуадаги бугунги қурилиш ишлари акс этган.

- 700 йиллик минора бузилади, деган хабарлардан кейин мажмуанинг макети олиб қўйилган эди. Ўтган жума куни борсам, янги макетни қўйишибди, унда минора турибди, хурсанд бўлдим, дейди Зайнобиддинов.

Мажмуа реконструкцияси режаси акс этган эски макет
Мажмуа реконструкцияси режаси акс этган эски макет

Зайнобиддинов ушбу миноранинг бузилиши ҳақида биринчилардан бўлиб хабар берган фаоллардан биридир.

Озодлик бу хабарлар ортидан махсус суриштирув ўтказган ва ана шу суриштирувлар натижасида аввалига бу тарихий обидани бузишни режалаган расмийлар фикридан воз кечгани маълум бўлган эди.

Ўшанда аввалги режа асосида ясалган макет сурати ушбу ҳудуддан олиб қўйилган эди.

Жоме ва намозгоҳ тарихи

Андижоннинг Эски шаҳар қисмидаги Жоме меъморий мажмуаси 19-асрда қурилган. Мажмуада масжид, мадраса ва минора бор.

Манбаларда айтилишича, шу кунда таъмири бошланган гумбаз ва таъмирланиши кутилаётган намозгоҳ биноси рус истилосидан сўнг 1971-74 ва 1999-2000 йилларда қайта таъмирланган.

Аммо, бу обиданинг шаҳарликлар хотирасидаги яна бир унутилмас даври 1985-95 йиллар оралиғидаги даврдир. Собиқ совет замонида Марказқўм бўйруғи билан озиқ-овқат омбори, тикувчилик фабрикаси, хўжалик моллари бозорига айлантирилган мажмуа 1980 йилларнинг охирида андижонлик таниқли имом Абдували Мирзаев бошчилигида совет ҳокимиятидан тортиб олинган эди.

Қуйида 2011 йилда Youtube тармоғига жойланган, афтидан 1992-95 йиллар оралиғида яна масжидга айлантирилган Жоме мажмуаси ҳақида андижонлик диндорлар олган видеони томоша қилишингиз мумкин. Видео ким томонидан ва айнан қачон олингани Озодликка номаълум. Унда мажмуанинг Ўзбекистон мустақиллиги илк йилларидаги кўриниши ва намозга имомлик қилган Абдували қори Мирзаев ҳам акс этган.

Андижоннинг икки асрлик Жоме мадраса-масжиди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:31 0:00

​1994 йиллардан кейин Фарғона водийси, хусусан, Андижондаги дин пешволари "ваҳҳобийлик" оқимига аъзоликда айбланиб, ҳибсга олина бошлагач, Абували Мирзаевнинг ўзи Тошкент аэропортида ғойиб бўлган ва мажмуа ёпиб қўйилган эди.

Шундан сўнг, мажмуанинг мадраса қисми Адабиёт ва санъат музейига айлантирилган, намозгоҳ қисми эса яна халқ хўжалиги моллари бозорига айлантирилган эди.

XS
SM
MD
LG