Тошкент метроси: муҳташам архитектура ва махфийлик рамзи

Тошкент метросида суратга олишга қўйилган узоқ муддатли тақиқ ëзда бекор қилиниши ортидан Озодлик фотомухбири маданият ва архитектура асарлари жам бўлган ҳамда атом бомбасидан паноҳ берувчи Марказий Осиёнинг энг қадимий метро тизимини бориб кўрди.

Буюк ипак йўли бекати деворига ишланган қабартма ҳайкал. “Данько” - таниқли рассом Яков Шапиронинг шоҳасарларидан бири.

Космонавтлар бекати. Бу бекат деворида коинот кашшофлари акс этган фрескалари билан машҳур.

Биринчи космонавт аёл Валентина Терешкованинг портрети Космонавтлар бекатидаги дурдона асарлардан биридир. Портрет атрофи ложувард майолика билан дарж қилинган.

Пахтакор бекатидаги йўловчилар.

Ғафур Ғулом бекати. Совет Иттифоқи пайтида метро қурилиши учун қўйиладиган талаблардан бири аҳоли сонининг 1 миллиондан ошиши эди. Тошкент 1960 йиллар бошида миллионер шаҳарга айланди.

Пахтакор бекатига кириш йўлаги. Метро қурилиши 1971 йилда бошланган ва 1977 йилда фойдаланишга топширилган.

Бу порлоқ ўтиш йўлаги икки метро бекатини бирлаштириб туради. Тошкентда 1966 йилда содир бўлган зилзиладан кейин лойиҳачилар метро чуқурлигини чеклади, аммо зилзилага чидамлиликни оширди.

Минг Ўрик бекатидаги тунги йўловчи. Метро эрталаб соат 5да очилиб, ярим тунгача аҳолига хизмат кўрсатади.

Тошкент бекатидаги керамик қабартма панно.

Чилонзор бекатидаги шарқона қандиллар. Тошкент метросига ишлов бериш учун бутун Совет Иттифоқидан рассомлар олиб келинган. Латун, мис, хрустал ва лаъли бадахшон тошлари билан безатилган бу беш метрлик муҳташам қандиллар латвиялик рассом Ҳайм Рихсин томонидан яратилган.

Ўзбек адабиёти асосчиси Алишер Навоий портрети. Асар муаллифи Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров.

Алишер Навоий бекати ичидаги меъморий безаклар Камолиддин Беҳзод давридаги нақшу нигорларни тамсил қилади. Бу метро бекати Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров томонидан безалгани билан эътиборга лойиқ.

Вагон Новза бекатига кириб келмоқда. Тошкент метросидаги поездларнинг аксари Москвадаги тезюрар поездларга ўхшайди.

Метро бекатига киришда жойлашган касса. Метрога кириш 1200 сўм туради. Тошкент метроси собиқ СССР давлатларидаги метролар ичида энг арзонидир.

Кўплаб метро бекатлари номлари 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўзгартирилди. Коммунистик рамзлар олиб ташланди. “Амир Темур хиëбони” бекатининг олдинги номи “Октябр инқилоби” бўлган.

Байроқни ҳилпиратаётган Қизил армия аскари. Байроқдаги ўроқ ва болға олиб ташланган.

Алишер Навоий бекати. Сабъайи Сайëр асаридаги етти гўзалдан бири. Бу юмалоқ панно керамикада пиширилган.

Пахтакор метро бекатидаги пахта мозаикаси. Ўзбекистон пахта етиштиришда олдинги қаторда турувчи давлатлардан ҳисобланади ва ҳозиргача пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиб келиши айтилади.

Милицияга тўла метро бекатларини суратга олиш 2018 йилнинг июнь ойига қадар тақиқланган эди. Сабаби: Метро бекати ядровий қуролдан ҳимоя қилувчи жой ҳам ҳисобланган.

Мана бу пўлатдан ишланган дарвоза ядровий ҳужум пайтида фуқароларни ҳимоя қилишга мўлжалланган.

Каримов давридан қолган энг машҳур шиорлардан бири: “Огоҳлик – давр талаби!” Бу шиор йиллар ўтиб терроризмга қарши кураш рамзига айланди.

Бу ҳам “Огоҳлик - давр талаби!”. Фақат рус талқинида.

Алишер Навоий бекати ичидаги ноёб ва рангли тошлардан терилган мозаика.

Совет космонавти Юрий Гагарин портрети. Космонавтлар бекатида ишланган фреска Флоренциянинг ўрта асрлардаги деворга расм чизиш технологиясини такрорлайди.

Миллий Боғ бекатига ишланган деворий қабариқ металл ҳайкал олим образини тамсил қилади.

Тошкент бекатидаги Тошкентнинг 2200 йиллиги муносабати билан ўрнатилган мозаика.

Ойбек бекати ичига ишланган асар ёзувчи асарлари қаҳрамонларини акс этган.

Хорижий фотографни кўрган йўловчилар сурат тушишга шай.

Аксар метро бекатлари ташқаридан оддий иншоотларни эса солади ва метро ичкарисидаги муҳташам меъморий асарлар ҳақида ҳеч қандай тасаввур уйғотмайди.

------------------