Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Венгрияда анти-ЛГБТ қонуни черковлар ва мактаблар яқинида татбиқ этилади


 Будапештдаги ЛГБТ қўлловчилари паради пайти олинган сурат.
Будапештдаги ЛГБТ қўлловчилари паради пайти олинган сурат.

Венгрияда июнь ойида қабул қилинган мунозарали анти-ЛГБТ қонуни черковлар ва мактаблар яқинида татбиқ этилади. Бу ҳақда 6 август куни расмий ҳукумат фармони чиқарилди.

«Анти-педофилия қонуни» дастлаб болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришга қаратилган эди. Кейинчалик унга «гомосексуализмни тарғиб қилиш» ёки вояга етмаганлар жинсини ўзгартиришни тақиқловчи тузатишлар киритилди.

Фармон 30 кундан кейин кучга киради.

24 июль куни минглаб одам ЛГБТ жамоасини қўллаб-қувватлаш ва янги қонунга норозилик билдириш учун ҳар йили ўтказиладиган Будапешт гей парадида иштирок этганди.

Ўтган ой кучга кирган қонунни Европанинг ЛГБТ ҳамжамияти ва уларнинг иттифоқчилари кескин танқид қилмоқда. Бу эса Венгриянинг бош вазири Виктор Орбаннинг консерватив ҳукумати билан Брюссель ўртасидаги зиддиятни кучайтирди.

Европа Комиссияси қонунни «шармандалик» деб атади ва Будапештга қарши қонуний чора кўришга киришди.

Қонун «гомосексуализмни ифода этувчи» ёки «туғилгандаги жинсига мос келадиган идентификациядан оғишни» ифодаловчи маҳсулотлар «намойиши ёки тасвирини» назорат қилишга қаратилган.

XS
SM
MD
LG