Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 07:31

Янгийўл касалхонасининг заҳарли тутун пуркаëтган ўтхонаси аҳоли шикояти ортидан бузиладиган бўлди (ВИДЕО)


"Тиббий чиқинди шаҳардан четроқда ëқилса¸ яхши бўларди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

"Тиббий чиқинди шаҳардан четроқда ëқилса¸ яхши бўларди"

Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Шокир Камолов Озодлик билан суҳбатда касалхонанинг тиббий чиқиндилар ёқиладиган ўтхонаси атроф-муҳитни ифлослантираётгани ва одамлар саломатлигига хавф солаётган борасидаги аҳоли шикоятлари ортидан бузилишини билдирди.

Бу суҳбат арафасида касалхона атрофида яшовчи аҳоли вакиллари тиббий чиқиндиларнинг заҳарли тутунини ҳидлаб яшашга мажбур бўлаëтгани ҳақида Озодликка шикоят қилган эди.

Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Шокир Камолов Озодлик билан суҳбатда касалхона ўтхонасидан ҳавога таралаётган тутун инсон саломатлиги учун заҳарли эканини эътироф этар экан, ўтхона шу йилнинг ўзида бузилишини айтди.

- Ишлатилган шприц, перчаткалар, системаларни ёқадиган печ бу. Билсангиз¸ тиббий чиқиндилар фақат ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Бу шифохона ҳудудида жойлашган. Албатта¸ у ердан чиқадиган тутун заҳарли, чунки пластик ёнадику. Шу йилнинг ўзида бу бузилади. Юртбошимиз ўтган йил 5 январда бу ерга келганлар. Ўша бўйича бизда жуда катта реконструкция ишлари ўтказилаяпти. Бу йил мусор печи бузилади ва талабга жавоб берадиган қурилади, - деди Камолов.

Касалхона атрофидаги уйларда яшовчи аҳоли касалхонадан чиқаётган заҳарли тутунни ҳидлаб яшашга мажбур бўлаётганликлари ҳақида Озодликка шикоят қилган эди.

Улар сўзларига исбот тарзида Озодликка видео ҳам йўллашди.

"Тиббий чиқинди шаҳардан четроқда ëқилса¸ яхши бўларди"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

- Сил касалликларими, ВИЧми, шулар учун ишлатилган шприцлар, системалар мана шу ерда ёқилади. Тутуни тўғри мени уйимга боради. Уйим бу ердан 50 метр узоқликда. Мана шу тутунни ҳидлаб ётишга мажбурмиз. Мўриси 100 метр бўлиши керак ўзи, лекин буники 3 метр. Шунча шикоят қилдик, эшитишмаяпти, - деди Озодликка касалхона атрофида яшовчи аҳоли вакилларидан бири.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган маълумотга кўра, мамлакатдаги 1170 та даволаш муассасаларида бир кунда 300 тоннага яқин тиббий чиқиндилар ҳосил бўлади.

Тиббиёт чиқиндилари эса атроф-муҳит ва унинг деярли барча элементлари сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши сабабли аҳоли орасида нафақат тўғридан-тўғри, балки, билвосита инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг тарқалиши хавфини туғдиради.

Ҳозирча Озодлик ихтиëрида мамлакат бўйлаб бошқа тиббиëт муассасаларида бу хавфли чиқиндиларнинг қандай йўқ қилинаëтганига оид маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG