Бугун Тбилисида АҚШ армияси вакили, полковник Скотт Тайн Қўшма Штатлар Грузияда ўз қўшинларини жойлаштирмоқчи эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Бугун шунингдек АҚШнинг 18 ҳарбийси Грузия қўшинлари иштирокидаги ўқув амалиётларини бошлаган эдилар. Улар бир йил давом этадиган аксил-террор ўқув амалиётлари дастури доирасида Грузияга келадиган 170 нафар Америка ҳарбийсининг биринчиларидирлар.
Скотт Тайн у АҚШ ҳукуматининг Грузияда ҳарбий база ўрнатиш борасидаги режалари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.
Ўқув амалиётларидан Панкиси дарасидаги мусулмон экстремистларига қарши кураш ҳам ўрин олган.